1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39

Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

УЗУК ТАҚИШ СУННАТМИ?

26-09-2020, 15:28 1 217 Ўқиш режими + -
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
كان النبي صلى الله عليه وسلم يرسل رسله إلى زعماء وملوك العالم آنذاك، فأراد يوماً أن يرسل كتاباً ملك الروم، فقيل له: إنه لا يقبل الكتاب إلا إذا كان عليه خاتماً، فاتخذ الخاتم منذ ذلك الوقت، عن أَنَس رَضِي اللَّه عَنْه قال: لَمَّا أَرَادَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ يَكْتُبَ إِلَى الرُّومِ، قِيلَ لَهُ: إِنَّهُمْ لَا يَقْرَءُونَ كِتَابًا، إِلَّا أَنْ يَكُونَ مَخْتُومًا، فَاتَّخَذَ خَاتَمًا مِنْ فِضَّةٍ، فَكَأَنِّي أَنْظُرُ إِلَى بَيَاضِهِ فِي يَدِهِ، وَنَقَشَ فِيهِ مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللَّهِ" متفق عليه
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша давр подшоҳ ва қабила бошлиқларига элчилар юборар эдилар. Бир кун Рум подшоҳига мактуб Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
كان النبي صلى الله عليه وسلم يرسل رسله إلى زعماء وملوك العالم آنذاك، فأراد يوماً أن يرسل كتاباً ملك الروم، فقيل له: إنه لا يقبل الكتاب إلا إذا كان عليه خاتماً، فاتخذ الخاتم منذ ذلك الوقت، عن أَنَس رَضِي اللَّه عَنْه قال: لَمَّا أَرَادَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ يَكْتُبَ إِلَى الرُّومِ، قِيلَ لَهُ: إِنَّهُمْ لَا يَقْرَءُونَ كِتَابًا، إِلَّا أَنْ يَكُونَ مَخْتُومًا، فَاتَّخَذَ خَاتَمًا مِنْ فِضَّةٍ، فَكَأَنِّي أَنْظُرُ إِلَى بَيَاضِهِ فِي يَدِهِ، وَنَقَشَ فِيهِ مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللَّهِ" متفق عليه
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша давр подшоҳ ва қабила бошлиқларига элчилар юборар эдилар. Бир кун Рум подшоҳига мактуб юбормоқчи бўлдилар. Шунда у зотга: “Рум подшоҳи фақатгина муҳр босилган мактубларни қабул қилади”, дейилди. Шу ондан бошлаб у зот узук тақишни бошладилар.
Бу ҳақида Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Румга мактуб ёзмоқчи бўлгандилар, у зотга: “Улар фақат муҳр босилган мактубларнигина ўқийдилар”, дейилинди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кумуш узук тақа бошладилар. Мен ҳозир ҳам Расулуллоҳ қўлларида ўша узукнинг ялтирашини кўриб тургандекман ва унга Муҳаммад расулуллоҳ деган сўзларни нақшини туширган эдилар" (Муттафақун алайҳ).
عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللَّه عَنْهمَا، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، اتَّخَذَ خَاتَمًا مِنْ ذَهَبٍ، وَجَعَلَ فَصَّهُ مِمَّا يَلِي كَفَّهُ، وَنَقَشَ فِيهِ مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللَّهِ، فَاتَّخَذَ النَّاسُ مِثْلَهُ، فَلَمَّا رَآهُمْ قَدِ اتَّخَذُوهَا رَمَى بِهِ، وَقَالَ لَا أَلْبَسُهُ أَبَدًا، ثُمَّ اتَّخَذَ خَاتَمًا مِنْ فِضَّةٍ، فَاتَّخَذَ النَّاسُ خَوَاتِيمَ الْفِضَّةِ، قَالَ ابْنُ عُمَرَ: فَلَبِسَ الْخَاتَمَ بَعْدَ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَبُو بَكْرٍ، ثُمَّ عُمَرُ، ثُمَّ عُثْمَانُ، حَتَّى وَقَعَ مِنْ عُثْمَانَ فِي بِئْرِ أَرِيسَ" متفق عليه
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тиллодан узук тақиб, унинг кўзини қўлларининг кафти тарафига қилиб олдилар. Унга Муҳаммад Расулуллоҳ лафзларини нақшини солдирдилар. Одамлар ҳам у зот каби тиллодан узук тақишни бошладилар. Расулуллоҳ одамларни тиллодан узук таққанларини кўргач ўз узукларини ечиб қўйдиларда, буни энди тақмайман, дедилар. Кейинроқ кумушдан узук тақа бошладилар. Одамлар ҳам кумуш узук тақа бошладилар”. 
Ибн Умар розияллоҳу анҳу айтади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўнг у узукни Абу Бакр, сўнгра Умар, сўнг Усмон розияллоҳу анҳулар Арийс қудуғига тушиб кетгунича тақдилар”. (Муттафақун алайҳ).
Ўша замонларда одатга биноан муҳрлар узукка жойлаштирилган. Шунинг учун уламолар: “Султон, қози ва улар сингари муҳр босишга эҳтиёжи тушадиган кишиларга узук тақиш суннатдир”, деганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам муҳр босишга эҳтиёжлари тушганлиги учун узук таққанлар. Ким масъул шахс бўлиб узукка эҳтиёжи тушса ва узук тақса, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашган бўлади, дейилган. 
Юқоридагилардан бошқаларни узук тақмасликлари афзал. Лекин тақишлари жоиз. (Ал-Мавсуатул фиқҳия. Ж.11. – Б. 24).
Узук қайси қўлга тақилади?
وعَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رضي الله عنه، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَبِسَ خَاتَمَ فِضَّةٍ فِي يَمِينِهِ، فِيهِ فَصٌّ حَبَشِيٌّ، كَانَ يَجْعَلُ فَصَّهُ مِمَّا يَلِي كَفَّهُ" أخرجه مسلم 
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ўнг қўлларига кумушдан узук тақдилар. Узукларининг ҳабаший кўзи бор эди. У зот узук кўзини кафтлари томонга қаратиб олар эдилар".
Муслим ривояти.
وقال عبد الله بن جعفر: كان النبي صلى الله عليه وسلم يتختم في يمينه (صحيح) 
Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳу айтди:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнг қўлларига узук тақар эдилар".
Термизий ривояти.
Таҳқиқ гап:
Ўнг ва чап қўлнинг иккисига ҳам узук тақиш жоиз.
وقال البيهقي رحمه الله: " وان أبا بكر الصديق، وعمر بن الخطاب، وعلى بن أبي طالب، وحسناً وحسيناً، كانوا يتختمون في يسارهم" الآداب 373 
Байҳақий роҳматуллоҳи алайҳ:
"Абу Бакр сиддиқ, Умар ибн Хаттоб, Али ибн Абу Толиб, Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумлар чап қўлларига узук тақар эдилар", деди.

Манба: fiqh.uz
Давоми бор... бўлдилар. Шунда у зотга: “Рум подшоҳи фақатгина муҳр босилган мактубларни қабул қилади”, дейилди. Шу ондан бошлаб у зот узук тақишни бошладилар.

Давоми бор...