МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ
ТЕЖАМКОРЛИК ВА ТЎҒРИЛИК ( 8-қисм)
Сўнгги йилларда бутун олам либослар дунёсида ҳар фасл учун махсус кийимлар ўйлаб топмоқда. Бу шу даражага етди-ки, ёз фаслига мос либос кўз фаслига мос эмас. Бу ҳам майли, ҳатто одамлар бир куннинг ўзида ҳар хил либосларни кийишмоқда.
Бу беъманиликка шарқ ва ғapб аёллари, хотинпарастлари ва (қўпол ибора билан айтилганда) хезалаклари берилиб кетишган. Маълумки, Ислом динимиз буни каттиқ қоралайди.
Расулуллоҳ шундай деганлар: «Тиллаларга ва заъфаронга берилган аёллар учун вайл дўзахи бўлсин” ( Ибни Ҳиббон ривояти). Бу зебу- зийнатларга берилиб, буюк ибодатларни ташлаб, бўёқлар ва либослар билангина банд бўладиган аёллар учун таҳдиддир.
Ислом таълимотларидан маълумки, ипак ва тилла эркак кишилар учун ҳаром. Аммо ипак бошқа матоларга аралашган бўлса, у мато ҳаром эмас. Пардоз-андоз аслида кишилар учун ярашган иш эмас. Аёлларга ипак ва тилла ҳалол бўлиши, бу аёллар ўзларига оро бериш билан вақтларини ўтказиш ва қиммат баҳо тақинчоклар сотиб олиб бойликларини совириш дегани эмас.
Ислом қалъалар барпо этилишини, мадрасалар, масжидлар, етимхоналар, болалар уйлари ва касалхоналар бино қилинишини рад этмайди. Балки, булар учун беҳисоб харажат қилади. Чунки буларнинг манфаъати оммага етади ва авлоддан-авлодга қолади. Лекин ёлғиз одам озгина ҳаёти учун уйларини нима учун саройга ўхшатиб қурар экан.
Ислом мусулмон уйи қурилиши ҳам жиҳозланиши ҳам содда-бўлишини хоҳлайди ва буларга ортиқча сарф- харажат бўлмаслигини насиҳат қилади.
Шунингдек, Ислом мусулмонга олтин ва кумушдан ясалган идишлардан фойдаланишни ҳамда ипак матолардан қилинган тўшакларни ишлатишни ҳаром қилган.
(давоми бор).
"Мусулмон хулқи" китобидан.