“ЯККАБОҒ” МАСЖИДИ
2870
29-09-2020, 15:10
513
Ўқиш режими
+
-
“ЯККАБОҒ” МАСЖИДИ
“Яккабоғ” масжиди Яккабоғ шаҳар Бирдамлик кўчасида жойлашган. Масжиднинг “Яккабоғ” деб аталиши уни туман маркази бўлган Яккабоғ шаҳрида жойлашганлиги билан изоҳланади. “Яккабоғ” атамаси ҳақида “Қашқадарё қишлоқномаси” китобида: “ Яккабоғ - туман ( 1926), туман маркази, шаҳар. Республиканинг кўпгина туманларида “яккабоғ” деган қишлоқ.овул, майдон,далалар борлиги маълум. Номнинг таркиби: якка+боғ. Якка-ёлғиз, танҳо дегани. Шу турдаги бошқа объект(тут, боғ, хона...)лардан ажратилган ҳолда бўлган нарсаларга нисбатан якка сўзи қўлланилади. Боғ-суғдча сўз. Суғд тилидан қадимги туркий тилга ўтган. Дастлаб боғ сўзи ток, токзор маъносини англатган. Сўнгра дарахтлар кўп, қалин экилган жой маъносига эга бўлган. Яккабоғ-ўзбекча ясалиш, маъноси-атрофида бошқа бўлмаган. Тевароаги девор билан ўралган жой[1]“ дейилади.
“Яккабоғ” масжиди 1989 йилда халқ ҳашари билан қурилган. Масжиднинг тарҳи 12Х12 метрни ташкил қилади. Масжид девори пишиқ ғиштдан терилган бўлиб, томи гумбаз қилиб ёпилган. Масжид атрофи айвон қилинган.
2019 йилда “Яккабоғ” масжиди таъмирланди.
Масжид таҳоратхонаси 1994 йилда қурилган бўлиб, у ҳам 2020 йилда замонавий усулда қайта таъмирланди.
“Яккабоғ” масжиди 1998 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан расман рўйхатга олинган бўлиб, у ҳозирги кунга қадар халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида фаолият кўрсатиб келмоқда.
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси
Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими
Руҳиддин домла Акбаров
[1] Нафасов. Т. Қашқадарё қишлоқномаси. Т. “ Муҳаррир” нашриёти. 2009. 337-бет.