1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“МАЛЛАХОН” МАСЖИДИ

29-09-2020, 15:24 519 Ўқиш режими + -
 

“МАЛЛАХОН” масжиди

    “Маллахон” масжиди Яккабоғ тумани Алакўйлак қишлоғидир.  Алакўйлак қишлоғи туман марказидан 11 км шарқда жойлашган. Масжид жойлашган Алакуйлак қишлоғи  ҳақида “Қашқадарё қишлоқномаси” китобида: “Алакўйлак - Яккабоғ туманидаги шаҳарча(2009). Номнинг таркиби ўзгарган. Қадимий шакли-алача/олача+куйлак. Ўзбек этнонимиясида кўйлак, қалпоқ, телпак, тўн сўзлари учрайди. Олакуйлак/олачакуйлак, қорақалпоқ, қорателпак, олатўн/алатўн. Ўзбек халқи таркибидаги 300 уруғнинг бири олача тўқиб, ундан уст-бош қилиб кийган ҳунарманд кишилар номидан-алачакуйлак/олачакуйлак. Бу халқ изоҳи. Алақўйлиқ/алақўйлик/олақўйлиқ, олақўйлик этнонимининг товуш ва морфема таркиби ўзгарган шакли-алакўйлак/олакуйлак. Ана шу этноним қишлоқ номига айланган. Қишлоқнинг номланишида аҳолининг этник таркиби эътиборга олинган[1]“ дейилади.   
 Маълумотларга кўра, 1972 йилда мана шу қишлоқнинг ўртасида халқ ҳашари билан масжид қурилади. Масжиднинг тарҳи тўғри тўртбурчак бўлиб, у 10Х7 метрни ташкил қилади. Масжиднинг девори лой пахсадан бўлиб, томи текис ёпилган. Унинг олди айвон қилинган. Масжиднинг учта кириш эшиги бор. 
 Масжид таҳоратхонаси 2010 йилда қурилган. 
“Маллахон” масжиди  1998 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан расман рўйхатга олинади. 
Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида   фаолият кўрсатиб келмоқда.   
 
Р. Акбаров. 
 
 
 
[1] Нафасов. Т. Қашқадарё қишлоқномаси. Т. “ Муҳаррир” нашриёти. 2009. 41-бет.