1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

УСТОЗЛАРГА ЭҲТИРОМ

30-09-2020, 10:02 920 Ўқиш режими + -
 
 
УСТОЗЛАРГА ЭҲТИРОМ
 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Ислом дини илму – маърифатга тарғиб қилувчи илоҳий диндир. Зеро инсоннинг дунё ва охиратнинг обод бўлиши , илм олиши ва унга амал қилиши билан боғлиқдир. Қурьони каримнинг кўплаб оятлари ва Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг қатор ҳадисларида ушбу маънолар баён этилган . илм руҳнинг озуқасидир.
 Инсоният илм билангина Аллоҳни танийди, ҳақиқий саодатни қўлга киритади. Унинг шарофати билан юксалади. Илм эса устознинг сайи ҳаракати билан тинимсиз меҳнати, ғайрати ва манфаати билан эгалланади.  Илм ўргатувчи устозлар бежизга “Пайғамбарларнинг меросхўрлари” деб эъзозланмаганлар. Қурьони Каримда “Ўзи эгаллаган илмни бошқаларга ўргатган устозларнинг шаъни шарафи нақадар улуғлиги” ҳақида оятда шундай дейилади : (яъни “Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни баланд даража мартабаларга кўтарур ”)
“Аллоҳ қилаётган барча амалларинггиздан хабардордир.”  - Мужодала сурьаси 11 – оят . 
Ҳа, устоз мисли ёниб турган шамга қиёс, ўзи ёниб атрофга нуру – зиё сочадир. Бошқалар ана шу нурдан баҳраманд бўлади. Шу сабаб ҳар бир инсон ёшидан, мавқеъйидан, даражасидан қатьий назар сабоқ берган устоз, мураббий олдида мудом таьзимда . 
Ҳазрат Навоий айтганларидек : “Ҳақ йўлида минг ранжу қийинчилик билан сабоқ берган муаллимларнинг машаққати ва меҳнатлари ҳақини ҳеч бир бойлик ёки ганжина билан ўлчаб бўлмайди”. Уларнинг меҳнати беқиёс  ва беназр .  чиндан ҳам устозлар мурғаклигимизданоқ қалбимизга эзгулик уруғларини сочади. Қўлимиздан  тутиб маърифат сабоқларини беради. Меҳр – муҳаббат улашади. Бизлар эришаётган ютуқлар, қўлга киритаётган ғалабаларимизга уларнинг ҳиссаси катта. Шу сабаб уларни шарафламоғимиз ва ардоқламоғимиз зарур.  Устоз ва муаллимга ўзини паст тутиб ҳокисор бўлиш, нажот эшиги, илм таҳсил қилишнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Динимиз шунга буюради, шунга ўргатади. Бу устозларнинг шогирдлари устидаги ҳақларидандир.
Устозларни яқинлашиб келаётган байрам билан муборак қиламиз. 
 

Абдували домла Тўраев
 
“Чимқўрғон” масжиди
имом хатиби