1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

"ФИҚҲУЛ-АКБАР" КИТОБИ-ТАВҲИД ИЛМИНИНГ АСОСИ (2-3 ҚИСМЛАР)

30-09-2020, 12:32 666 Ўқиш режими + -

 

     2) Аллоҳ таоло бирдир, лекин сон жиҳатидан эмас, балки Унинг хеч қандай шериги йўқлиги жиҳатидандир. “(Эй Муҳаммад), айтинг: “У Аллоҳ ягонадир. Аллоҳ беҳожат, (лекин) хожатбарордир”.
    ШАРҲ: Аллоҳ таоло Ўз Зотида бирдир. Унинг Зотида ҳам, сифатларида ҳам шериги йўқдир. Унинг ўхшаши ҳам йўқдир. Аллоҳ бехожат бўлгани боис бандаларнинг тоат-ибодатларидан Унга фойда йўқ. Шунингдек, улар қилган гуноҳларнинг ҳам Унга зарари йўқ. У ҳожатларни чиқарувчи, ёрдам берувчидир.


      3) “У туғмаган ва туғилмаган ҳам. Шунингдек, Унинг хеч бир тенги йўқдир”.
   ШАРҲ: Макка кофирларни айтганидек фаришталар Аллоҳнинг қизлари эмас. Яҳудийлар даъво қилганидек Узайр Аллоҳнинг ўғли эмас. Насронийлар ўйлаганидек Исо Масиҳ Аллоҳнинг ўғли эмас. Балки ҳақиқат шуки, Аллоҳ туғмаган ва туғилмаган Зотдир. Шунингдек, Унга ўхшаш бирор зот ҳам йўқ.

"ФИҚҲУЛ-АКБАР" китобидан