Кавсар сурасининг мўъжизаси
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
إِنَّا أَعْطَيْنَاكَ الْكَوْثَرَ 1.
فَصَلِّ لِرَبِّكَ وَانْحَرْ 2.
إِنَّ شَانِئَكَ هُوَ الأَبْتَرُ 3.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
1. Албатта, Биз сенга Кавсарни бердик.
Кавсарни тафсирчиларимиз–«кўп яхшилик» деб айтишлари, бу эса–Пайғамбарлик, Қурьон, ҳикмат, умматнинг кўплиги, шафоат ва Пайғамбаримизга берилган бошқа сон-саноқсиз яхшиликлардан иборатлиги ва бошқалар тўғрисида юқорида гапирилди.
2. Бас, Роббингга намоз ўқи ва жонлиқ сўй.
Кавсарни берган Аллоҳга ҳар қанча шукр қилса шунча оз, холис Ўзи учун ибодат қилиб, намоз ўқиш, фақат Аллоҳнинг йўлида жонлиқ сўйиб, бева-бечораларни тўйғазиш шукрнинг бир кўринишидир.
3. Албатта, сени ёмон кўриб, айбловчининг ўзининг орқаси кесик.
Аллоҳ таоло ваьдасига вафо қилувчидир. Дарҳақиқат, душман, кофирларнинг орти кесилди. Ному нишонлари йўқ бўлди, йўқ бўлмоқда ва йўқ бўлади ҳам. Ислом душманларининг номлари тилга олинса ҳам, лаьнат билан олинади.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эса ортлари кесилгани йўқ, ишлари давом этмоқда ва қиёматгача давом этади. Ҳозир ер юзининг барча бурчакларида миллиарддан ортиқ инсон у кишининг умматиман, деб юрибди. У кишини бола-чақасидан, ота-онасидан, қариндош-уруғидан ва ҳатто ўзидан ҳам афзал кўради.
Кавсар сураси Қуръондаги энг кичик сура бўлиб, сўзларининг ўқилиши енгил, ёдлаш осон, лекин ичида биргина Аллоҳнинг ўзи биладиган мўъжизаларни махфий сақлайди.
Суранинг араб матнидаги сўзлари 10 та.
Биринчи оятдаги ҳарфларнинг сони 10 та
Иккинчи оятдаги ҳарфларнинг сони 10 та
Учинчи оятдаги ҳарфларнинг сони ҳам 10 та
Бу сурадаги кўп ҳарфлар такрор-такрор келган. Масалан أ (алиф) ҳарфи 10 марта такрор келган.
Бу сурада бир марта такрор келган ҳарфларнинг сони 10 та.
Сурадаги ҳар сўзнинг бошида келган ғайри муқаттаъ (маънодан узилмаган) ҳарфларнинг сони 10 та.
Сурадаги ҳамма оятлар ر (ро) ҳарфи билан якунланган.
Сурадани ўша ر (ро) тартиб билан ҳар бир ўнта ҳарфдан кейин жойлашган.
10 рақамининг ҳақиқати зулҳижжа ойининг ўнинчи кунига далолат қилади. Лекин бу оятда зикр қилинмаган. "Бас, Роббингга намоз ўқи ва жонлиқ сўй" дегани Қурбон ҳайити куни, яъни зулҳижжа ойининг 10- куни қурбонлик қилиш буюрилмоқда.
Аллоҳ барчамизнинг қалбимизни Қуръон нури ила мунаввар қилсин!
Манба: Сура тафсири “Тафсири Ҳилол”дан фойдаланилди.
Суранинг мўжизакорлиги борасидаги маълумотлар эса интернет
материаллари асосида таржима қилинди.
МУАЛЛИФ:NASAFZIYO.UZ