4) У Ўзи яратган нарсаларни бирортасига ўхшамас. Унга ҳам бирор нарса ўхшаш эмас.
Ўзининг зотий ва феълий сифатлари билан азалдан бор бўлган ва абадий бор бўлур.
Зотий сифатлари – хаёт, қудрат, илм, калом, эшитиш, кўриш, иродадир.
Феълий сифатлари – яратиш, ризқ бериш, пайдо қилиш ва бошқа феълий сифатлар.
Шарҳ: Ким Аллоҳни бирор нарсага ўхшатса, Ислом миллатидан чиқади. Чунки У ўзи яратган нарсалардан бирортасига ўхшамас. Унга ҳам бирор нарса ўхшаш эмас.
Аллоҳнинг сифатлари айни Зоти эмас, Зотидан айро ҳам эмас. Карромия йўналиши ўйлаганидек Унинг сифатлари кейин пайдо бўлган ҳам эмас.
Аммо биз (махлуқ)ларнинг сифатларимиз зотимиздан бошқадир.
Зотий сифатдларидан бири хаёт бўлиб, у азалийдир.
Қудрат сифати ҳам азалий бўлиб, қадимийдир. Илм ҳам унга азалий сифат бўлиб, қадимийдир. Илм ҳам Унга азалий сифат бўлиб, Аллоҳ таолога зарра мисқол нарса ҳам номаълум бўлмасдан, барча яширин ва ошкор нарсалар Унга маълумдир.
Калом ҳам Унинг зотий сифатларидан бири бўлиб, У ўз каломи билан сўзловчи – мутакаллимдир. Эшитиш ва кўриш ҳам Унинг азалий сифатларидан бўлиб, бизларнинг эшитишимиз ва кўришиммз каби эмасдир. Ирода ҳам Унинг азалий сифатларидан бўлиб, бирор феълни қилиш ёки қилмаслик Ўзининг хоҳишидадир.
Феълий сифатлари - яратиш, ризқ бериш ва бошқа шу мазмунга далолат қилувчи сифатлардир. Мисол учун тирилтириш кабилар Унинг бор қилиш сифатига дохилдир.