1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҚУРЪОНИ КАРИМ ВА ҲАДИСЛАРДА ШУКР ҚИЛИШ ВА УНИНГ ФАЗИЛАТИ 7-ҚИСМ

3-10-2020, 11:50 368 Ўқиш режими + -

ҚУРЪОНИ КАРИМ ВА ҲАДИСЛАРДА ШУКР ҚИЛИШ ВА УНИНГ ФАЗИЛАТИ
  
Давоми, боши аввалги сонда

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Ривоят қилинишича, бир куни бир одам ёши улуғ саҳобий Абу Дардо р.а. ёнғоқ дарахти кўчатини экаётганликларини кўриб: “Эй муҳтарам зот, қариб, улуғ ёшга кирган бўлсангиз ҳам кўчат экасизми, ахир бу ёнғоқ фалон йилдан сўнг мевага кирадику?” дебди. Абу Дардо р.а. бунга жавобан: “Менга савоби етса бўлди. Мевасини бошқалар истеъмол қилайверсин”.деган эканлар.
Аллоҳнинг инсонган берган улкан неъматларидан, ризқидан бири сувдир. Сув ҳаётнинг асосий унсури эканлиги Қуръони каримда ҳам таъкидланган. Ҳақиқатда ер юзида сувсиз ҳаётни тасаввур қилиб бўлмайди. Аллоҳ таоло, “Анбиё” сураси 30-оятида: “Барча тирик мавжудотни сувдан (пайдо) қилганмиз” деб марҳамат қилган.
Яна, “Нур” сураси, 45-оятида: “Аллоҳ ҳамма жониворни сувдан яратди”.дейди. Бундан барча жонли коинотнинг асли ҳам, таркиби ҳам сув экани келиб чиқади. Буни илмий тажрибалар ҳам кўрсатган. Инсон жисмининг 76 % сув ташкил қилади. Шунингдек, сув бошқа тирик жонзотларнинг ҳам асосий унсурини ташкил қилади. Набатот оламини ҳам сувсиз тасаввур қилиш қийин. Бугунги кунда 1кг қанд ишлаб чиқариш учун минг литр чучук сув, 1кг пўлат ишлаб чиқариш учун 400 литр сув зарур ва бошқалар ҳам шунга ўхшашдир.
Ислом дини нуқтаи назаридан қараганда сув Аллоҳнинг улкан неъмати бўлиб, уни зое ва исроф қилиш ҳаромдир. Ҳар бир инсон сувни ифлослашдан ва исроф қилишдан тийилиши, ундан тежамкорлик билан фойдаланиши, қадрига етиши шартдир. “Бир куни Пайғамбар (с.а.в) таҳорат қилаётган Саъд исмли саҳобанинг ёнидан ўтаётиб, бу қандоқ исрофгарчилик, эй Саъд, дедилар. Сувда ҳам исроф бўладими, деб сўради. Саъд: “Агар оқиб турган дарёдан олсанг ҳам”, дедилар Пайғамбаримиз (с.а.в)”:Маълумки, ғусл ва таҳорат мусулмон бандаларга фарз ибодатларидир. Агар шу нарсаларда сувни исрофи жоиз бўлмаса, ибодатмас бошқа ишларга исроф қилиш асло дуруст эмас.
Атроф муҳитга, табиатга нисбатан меҳр-шафқатли ва адолатли бўлишга ўқитишинг, ўргатишинг ўзигина катта фойда келтирмайди, албатта, у билимлар, тарбиялар ҳам биз катталар томонидан амалга қўлланилиши, кўрсатилиши лозим. Ислом нуқтаи назарида табиатни мухофаза қилиш тарбияси жамиятнинг катта ёшдаги аъзолари вазифасидир. Катта ёшдагилар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва қўриқлашда доимо ёшларга ибрат кўрсатишлари шарт. Улар ёш авлодни табиатни муҳофаза қилишда етук онгли, ҳайвонот ва наботот оламига раҳмдил қилиб тарбиялашлари зарур.
 Бобо-бувиларимизнинг чиқиндини ариққа супурма, сувга тупурма, нолойиқ жойларга ўтирма, кўчаларга ахлат ташламоқ деган ўгитлари доимо ёдимизда бўлмоғи зарур. Ҳаётимизда шу ер устида яшаётган бўлсак, вафот этганимиздан кейин ҳам шу ер бағрида ётамиз. Ўзимизнинг узоқ муддат масканимиз бўладиган бу ерни обод қилиш, ўзимиз ва келажак авлодларимиз учун фойдадир. Атрофимизни, табиатни турли зарарли чиқиндилардан ва ифлосланишдан сақласак, ўзимиз ва келажагимизни ҳаётини сақлаган бўламиз. Ким уйи ифлос бўлишини, чиқиндилар сочилиб ётишини истайди. Ҳеч ким фақат ҳовли ва уйларимиз эмас, маҳалла, шаҳар ва мана шу ватан ҳам ўзимизники. Унинг озодлигига барчамиз масъулмиз. Ватанимиз ободлигига ўз ҳиссамизни қўшайлик. Биздан келажак авлодга озод ва обод ватан қолсин.
давоми бор....

Нормурод домла Шоимов
 
Китоб туман Севаз жомеъ
   масжиди имом хатиби