1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ ТЕЖАМКОРЛИК ВА ТЎҒРИЛИК ( 10-қисм)

3-10-2020, 21:33 349 Ўқиш режими + -
 

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ

ТЕЖАМКОРЛИК ВА ТЎҒРИЛИК ( 10-қисм)
 

Мусулмонлар ўзларида тўғриликни мужассам қилмай, дунё лаззатларига берилиб кетсалар, унда яхшилик тантана қилмайди. Расулуллоҳ ўз умматларини шундай хулқий тубанликдан қайтариб: «Қоринларингиз ва фаржларингиз хоҳиш истаклари сизларни мафтун қилиб қуйишидан қўрқаман”, деганлар.
Ислом камбағал одамлар орасидан бошланган эди. Бу камбагаллик уларнинг қоринлари таомлар билан қаноатланишлари нарида турсин, ҳатто бир бурда нонга муяссар бўлишдан тўсар эди. Камбағаллар бошларидан ўтказишаётган йўқчилик уларнинг энг аввалги машаққатлари эди.
Абу Ҳурайра ривоят қилади. Расулуллоҳ айтганлар: «Суффа* аҳлидан етмиштасини кўрганман. Уларнинг бирида изор (киндик остини тўсиб турувчи бир бўлак мато) бўлса, бирида эса фақат куйлак бор эди. У ҳам бўлса калта эди. Баъзиси болдирга етса, баъзиси тупиғидан ошарда етар эди. Улар авратлари очилиб қолишидан қўрқиб куйлак ва изорларини қўллари билан ушлаб юрар эдилар».
Камғаллик азоб-уқубатдир. Инсонлар бундай балолардан қутулишлари керак. Ислом ўзи, дунё бойликлари мўминлар ҳаққи, дейди. Ислом ғалаба қилганидан кейин Расулуллоҳ. алайҳис салом: “Камбағаллик мусулмонлар бошига келиб қолмаса эди”, деб ташвиш қилар эдилар.
                  Мусулмон ҳаётда ўртача бўлиши бу бир фазилат. Ҳаётдаги ўртачалик бу сиз олий мақсадга етишингизда дунё сизга тобе, бўлсин. Сиз унга тобе, бўлманг!
 

 (давоми бор)
 
"Мусулмон хулқи" китобидан.