1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ЯНГИОБОД МАСЖИДИ

5-10-2020, 17:47 822 Ўқиш режими + -
 
              
Янгиобод масжиди

“Янгиобод ” масжиди Яккабоғ тумани Янгиобод қишлоғидир.  Масжид  Яккабоғ тумн марказидан 13 км ғарбда жойлашган.   Масжид ўртасида 
Янгиобод қишлоғи ҳақида “Қашқадарё қишлоқномаси” китобида: “Янгиобод-Яккабоғ туманидаги қишлоқ. Асосан  янгидан ўзлаштирилган,  қўриқ ва бўз ерларда ташкил бўлган қишлоқлар Янгиобод деб аталган. Таркиби: ўзбекча янги сўз+форс-тожикча обод сўзи. Обод сўзи номлар таркибида қишлоқ маъносига эга. Шарқ жой номлари тизимида обод сўзли номлар 9-асрлардан бошлаб пайдо бўлган. Дастлаб киши исмлари билан қўшииб қишлоқ номлари яратилган[1]“ дейилади.  Қишлоқнинг номидан келиб чиқиб масжид “Янгиобод”  деб аталган. 
“Янгиобод” масжид Мустақилликнинг дастлабки йилларида қурилади.
Масжиднинг хонақоҳи 10Х6 метрни ташкил қилади.  Масжиднинг девори пишиқ ғиштдан терилиб, икки томони айвон эди.  
2019 йилда масжидда таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Масжид хонақо кенгайтирилди, усти гумбаз қилиб ёпилди. 
2019 йилда таҳоратхона ҳам таъмирланди.  
Масжид боғи мева ва манзара дарахтлар экилган.
Янгиобод, Наврўз, Қорамўрчи, Дуюл, Ўғун, Эсат, Кўчаттепа, Галабўта каби қишлоқлардан фуқаролар ибодат ибодат қииш учун келади.
Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида  фаолият кўрсатиб келмоқда.

 
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими
 
 
[1] Нафасов. Т. Қашқадарё қишлоқномаси. Т. “ Муҳаррир” нашриёти. 2009. 340-бет.