1442 йил 16 Ражаб | 2021 йил 27 февраль, Шанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:59
Sunrise
07:12
Dhuhr
12:50
Asr
16:45
Maghrib
18:27
Isha
19:41


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ФАТВО СЎРАШНИНГ ОДОБЛАРИ

8-10-2020, 18:48 68 Ўқиш режими + -
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фатво берувчи олим савол сўраган кишига нисбатан муршид ва устоз мақомида бўлади. Шунинг учун фатво сўровчи у билан бўладиган муомаласида одобли бўлмоғи, уни илми учун улуғламоғи ва эҳтиром қилмоғи лозим.
Ғам-ғуссада бўлган, аччиқланиб ёки қалби машғул бўлиб турган олимдан фатво сўраш одобдан эмас.
Олимдан савол сўраган пайтда унинг далилини сўралмайди. Жуда сўраш лозим бўлса, бошқа мажлисда ёки фатвони қабул қилиб олгандан бир оз ўтиб сўраса, жоиз.
Фатво сўровчи учун қуйидагилар макруҳдир:
1. Кўп савол сўраш.
2. Динда фойдаси йўқ нарсаларни сўраш.
3. Воқеликда йўқ нарсани сўраш.
4. Қийин масалаларни сўраш.
5. Таъаббудий масалаларнинг ҳикматини сўраш. («Бомдод намози нима учун икки ракъат?», «Нимага икки марта сажда қилинади?» кабилар.)
6. Саволда ҳаддан ташқари чуқур кетиш.
7. Бошқалардан устун келиш учун сўраш.
8. Бир олимдан сўрагандан кейин бошқасидан яна ўша саволни сўраш.
9. Енгил фатво берадиган одамни излаб топиб сўраш.
Агар илмда ва адолатда бир хил олимлар бир нечта бўлсалар, сўровчи ўзи хоҳлаганига мурожаат қилиши мумкин. Аммо баъзи уламолар: «Уларнинг энг афзалидан сўраган маъқул», деганлар.

«Руҳий тарбия» китобидан


Манба: Ислом.уз