1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ЧИМҚУРҒОН МАСЖИДИ

10-10-2020, 15:51 354 Ўқиш режими + -

“Чимқўрғон ” масжиди Яккабоғ тумани Чимқўрғон қишлоғидадир. Чимқўрғон қишлоғи  туман марказидан 12 км жанубий-шарқда жойлашган. Масжид ана шу Чимқўрғон қишлоғининг ўртасидадир.  Қишлоқ номидан келиб чиқиб масжидга “Чимқўрғон” номи берилган. 

 “Қашқадарё қишлоқномаси” китобида: “ Чимқўрғон-Яккабоғ туманидаги қишлоқ.  Таркиби: чим+қўрғон. Чим-ичидаги ажириқ ва бошқа ўтлари билан кетмонда палахса қилиб ўйиб кўчирилган ер қатлами, девор ё тўсиқ қилишда фойдаланадиган мослама. Деворлари чимдан қилинган истеҳком-чимқўрғон-Чимқўрғон. Эроний тилларида тим сўзининг ўзгаргани-чим/чем. Тим-усти ёпиқ бозор, карвонсарой. Форс, суғд тилларида ҳам тим-карвонсарой. Бу сўзнинг қўрғон маъноси ҳам бўлган. Чимқўрғон-қўрғон+қўрғон, катта қўрғон” [1]“ дейилади.

Чимқўрғон масжидининг биноси 1989 йилда халқ ҳашари билан   қурилди. 

Масжид хонақоҳининг тарҳи тўғри тўртбурчак шаклида бўлиб, у  14х7 метрни ташкил қилади.  Масжид ичида учта устун бор.  Масжиднинг олди пешвон айвон. Масжиднинг учта эшиги бор. 

2008 йили масжид қайтадан таъмирланди.

2019 йилда масжиднинг томи таъмирланди.

2006-2007 йилларда таҳоратхона янги қурилди.  

Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида  фаолият кўрсатиб келмоқда.

 

Руҳиддин Акбаров,

ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими

 

 


[1] Нафасов. Т. Қашқадарё қишлоқномаси. Т. “ Муҳаррир” нашриёти. 2009. 299-бет.