“Хожа Бухорий ” масжиди тарихи
« Хожа Бухорий» жомеъ масжиди Китоб шаҳаридаги «Бую кипак йўли» кўчаси, 4-уйда жойлашган. У Китоб туманидаги тарихий обидалардан биридир. Маълумотларгакўра, “ Хожа Бухорий ” масжиди 1864 йили Китоб беги Жўрабек Қаландарқори ўғли томонидан қурилган.
“Хожа Бухорий” масжиди « Хожа Бухорий» қабристонининг шарқий томонига туташ жойлашганлиги учун учун унга « ХожаБухорий» номи берилган. “Хожа Бухорий”деб аталган кишининг асли исмлари Хожа Саид Аҳмад Вали Кулоҳдўзийдир. У зот ҳазрати Баҳоуддин Нақшбандий ( 1318-1389) нинг замондоши ва қариндоши бўлганлар.
“ Хожа Бухорий” масжидининг тарҳи мураббо шаклида бўлиб, унинг бўйи ва эни 8.50 х 8.50 метрни ташкил қилади. Масжид томи гумбаз шаклида ёпилган. Масжид атрофи айвонлар билан ўралган. 1990- йилда масжиди мом-хатиби ва намозхонлар ташаббуси ила Денов қишлоғининг уста ҳунармандлари томонидан қадимий Бухоро меъморчилиги асосида икки қаватлик нақшинкор айвон қўшилди. “ Хожа Бухорий” масжидига 2013, 2014, 2019 йилларда қўшимча айвонлар қўшилиб, масжиднинг саҳни 18 х 27 метр қилиб қўшқават қилиб қайта қурилди.
2013 йилда “ Хожа Бухорий” масжидида янги, барча қулайликларга эга бўлган таҳоратхона қурилиб, фойдаланишга топширилди.
2014 йилда “ Хожа Бухорий” масжиди ходимлари учун эски бино бузилиб, ўрнига хоналари кенг, кўркам ва муҳташам бино қуриб битказилди. Ушбу бино замонавий мебеллар, компьютер ва бошқа техника воситалари билан жиҳозланди.
“ Хўжа Бухорий” масжиди 1998-йил 13-август куни Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан рўйхатга олинган.
“ Хожа Бухорий” масжиди ҳозирги кунда халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида фаол фаолият олиб бормоқда.