ТЕЛЕФОНГА АЗОН ОВОЗИНИ ЎРНАТИБ, УНДАН БУДИЛНИК СИФАТИДА ФОЙДАЛАНИШ МУМКИНМИ?
2950
10-10-2020, 17:07
378
Ўқиш режими
+
-
ЖАВОБ:
Уламолар азоннинг аудио шаклидан намозга уйғотиш учун будильник сифатида фойдаланиш жоиз деганлар. Лекин айнан ўша уламолар агар азоннинг аудио шаклидан намозга уйғотиш учун эмас, балки, умумий уйқудан уйғотувчи восита сифатида фойдаланиш яхши иш эмас, балки, бундан сақланилган маъқул, дея таъкидлашган. Валлоҳу аълам.