1445 йил 23 Шаввол | 2024 йил 01 май, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:13
Sunrise
05:39
Dhuhr
12:34
Asr
17:27
Maghrib
19:30
Isha
20:56


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҚУРЪОНДА НИМА УЧУН "БИЗ" ДЕЙИЛГАН?

10-10-2020, 17:10 232 Ўқиш режими + -
ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Қуръони карим араб тилида нозил бўлган. Унда Аллоҳ таоло “мен”, деб айтган ўринлар ҳам, “биз” деб айтган ўринлар ҳам мавжуд. Масалан: 

إِنَّنِي أَنَا اللَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنَا فَاعْبُدْنِي وَأَقِمِ الصَّلَاةَ لِذِكْرِي  

“Дарҳақиқат, Мен – Аллоҳдирман! Мендан ўзга илоҳ йўқ! Бас, Менгагина ибодат қил ва Мени эслаганингда намозни адо эт!” (Тоҳа сураси, 14-оят). 

إِنَّا نَحْنُ نُحْيِي وَنُمِيتُ وَإِلَيْنَا الْمَصِيرُ  

“Албатта, Биз (барча жонзотни) тирилтирурмиз ва ўлдирурмиз. Қайтиш эса Бизнинг ҳузуримизгадир” (Қоф сураси, 43-оят).
Араб тилидан яхши хабардор киши биладики, агар бирор шахс ўзининг шаъни ва мартабаси улуғлигини ифодаламоқчи бўлса олмошни бирлик шаклида эмас, кўплик шаклида келтиради. Яъни, “мен” эмас, “биз”, деб гапиради. Аллоҳ таоло энг олий, энг юксак сифатлар эгаси бўлган Буюк Зотдир. Аллоҳ истаса, “Мен”, дейди, “истаса, “Биз”, дейди. Бироқ, Аллоҳнинг “Биз” дейиши У Зотнинг ваҳдониятига зид эмас. Яъни, шериги борлигини билдирмайди. Зеро, Аллоҳ таоло Ўз зотида, исмларида, сифатларида Яккаю Ягона Илоҳдир. Валлоҳу аълам. 
Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
фатво ҳайъати.