САВОЛ: АЁЛИМГА УЧ МАРТА КЕТ, ДЕБ АЙТГАН ЭДИМ,У БИЛАН ЯШАГИНИМ КЕЛАЯПДИ. НИМА ҚИЛСАМ БЎЛАДИ?
2981
15-10-2020, 17:02
413
Ўқиш режими
+
-
ЖАВОБ:
Талоқ масаласини эр-хотин иштирокида ўзларига яқин ҳудудаги расмий имом-хатиб ҳузурида жонли мажлисда гувоҳларнинг (агар бор бўлса) сўзларини эшитиб кейин ҳал қилинади. Чунки одатда эрнинг гапи бошқа, аёлники бошқа, эшитганларнинг гапи яна бошқача чиқиб қолади.
"Кет" деган сўз киноя талоқ ҳисобланади. Агар талоқ ниятида, ажрашиш мақсадида айтилса, боин талоқ тушади. Агар уч талоқ ният қилинса, уч талоқ, саноғини ният қилмай талоқнинг ўзи ният қилинса, бир боин талоқ тушади. Сиз аёлингиз билан ўзингизга яқин ҳудуддаги бирор расмий имомга мурожаат қилиб, бу масалани тўлиқ ҳал қилиб олинглар.
Минг таассуфки, ҳозирда талоқ борасида етарлича билимга эга бўлмаслик оқибатида бўлар-бўлмасга эр аёлини қўрқитиш учун талоқ сўзини ишлатишга, аёл ҳам мен сендан қоламанми, талоғимни бер деб, ундан қўрқмаслигини исботламоқчи бўладилар. Ҳолбуки, кўп жанжалларни талоқсиз ҳам ҳал қилиш мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.