1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҲАЁ -ГЎЗАЛ ФАЗИЛАТ

20-10-2020, 10:41 457 Ўқиш режими + -

 

           

 

ҲАЁ -ГЎЗАЛ ФАЗИЛАТ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

 

Ҳаё – гўзал фазилатлардан ҳисобланади. Гуноҳ уят ишни бузғунчиликдан, одобсизлик қилишдан тийилиш, ёмон, айбли ҳаракатларни тарк этиб, имоннинг комиллигини, инсонни одамийлигини билдирувчи хусусиятдир. 

Бу ҳақда Пайғамбар (с.а.в.) «Ҳаё бир хулқ бўлиб, ёмонликни тарк қилишга одатлантиради ва катталарга ҳурматсизлик қилишдан сақлайди» деганлар. Ҳаё инсон учун яхшиликдир. Ҳаёнинг фазилатларини баён қилувчи бир қанча ҳадислар мавжуд. 

Пайғамбар (с.а.в.) «Эй Ойша, агар ҳаёли киши бўлса, албатта у одобли солиҳ кишидир. Агар одобсиз кимса бўлса, албатта у ҳаёсиз ёмон кимсадир» дедилар. Яна «Одобсизлик қаерда бўлса, у жойни бузғунчилик ва ёмонлик билан булғайди ва ҳаё қаерда бўлса, у жойни ободлик ва яхшилик билан безайди» дедилар. Пайғамбарларимиздан шундай ривоят қилган «Ҳаё имоннинг ярмидир». 

Ҳаё инсон учун чиройли либос, мукаммал безакдир. Одамлар назарида ҳаёли кишини ҳурмати қадри баланд. Фақир бўлса ҳам нуфузи юқоридур. У ҳар сафар инсонлардан етадиган яхшиликни кўрганда қабул қилади. Ёмонликни кўрса ундан тийилади ва уни бошқага ҳам раво кўрмайди. Тажовуздан, адоватдан зулмкорликдан фисқу-фасаддан тийилиб, ҳаромдан ҳазар қилади. Кимки иймонли, ҳаёли хушмуомала бўлса, одамлар мақтовига сазовор ва суюкли бўлади. Кимки бунинг акси бўлса, уни ёқтирадиган ҳам камаяди. 

Ҳаёсиз бўлишдан яратганни ўзи асрасин. Бизни инсонларга манфаати тегадиган, оқ-кўнгил, яхши ниятли, Юрт тинчлиги, Ватан равнақи йўлида хизмат қиладиган ҳаёли кишилардан бўлишимизни насиб айласин. 

 

Ш.Мусахонов

 «Сарой» жомеъ масжиди                                                                имом хатиби