САБРНИНГ ТУРЛИ ИСМЛАРИ
Сабр икки хил бўлади:
Биринчиси: Баданий сабр.
Бунда қийинчиликларни бадан ила чидалади.
У феълий - амалий бўлиши мумкин. Мисол учун, оғир ва машаққатли ишларни ва ибодатларни чидам ҳамда сабот билан адо этиш.
Яна баданиига етган оғирликни кўтариш билан ҳам бўлади. Мисол учун калтакка, оғир беморликка ёки жароҳатга чидаш.
Мазкур турдаги сабр шариатга мувофиқ бўлса, мақталган иш бўлади.
Иккинчиси: Маънавий сабр.
Бунда табиати тортган ва ҳавойи нафси иштаҳа қилган нарсаларга сабр қиилнади. Манашу сабр энг кучлисидир.
Худди шу сабр ўзи боғлиқ бўлган нарсага қараб турли исмлар билан аталади:
- Агар қорин ва фарж шаҳватига сабр қилиш бўлса иффат деб номланади.
- Агар дод - вой қилмасдан мусибатга чидаш бўлса, сабр дейилади.
- Агар бойликни кўтариш бўлса, ўзини тутиб олиш дейилади.
- Агар замон қийинчилигига инжиқлик қилмаслик бўлса, бағри кенглик дейилади.
- Агар майишатпарастликдан юз ўгириш бўлса, зуҳд дейилади.
- Агар оз насибага сабр қилиш бўлса, қаноат дейилади.
давоми бор....
Нормурод домла Шоимов
Китоб туман Севаз жомеъ
масжиди имом хатиби