1442 йил 05 Рамазон | 2021 йил 16 апрель, Жума.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:39
Sunrise
05:59
Dhuhr
12:37
Asr
17:19
Maghrib
19:15
Isha
20:35


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҚИЛГАН ИБОДАТИ ЗАМОНАВИЙ КИЙИНИБ ЮРСА ҲАМ ЎТАДИМИ?

24-10-2020, 07:27 64 Ўқиш режими + -
САВОЛ:
Ассалому алайкум. Аёлим беш вақт намоз ўқийди. Қилган ибодати замонавий кийиниб юрса ҳам ўтадими? Ёки, рўмол ўраб узун кўйлак кийиб юриш керакми?

ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Аёлингизнинг беш вақт намоз ўқиши бу қувонарли ҳолат. Зеро намоз ҳар бир балоғатга етган мўмин  ва мўмина учун фарз ҳисобланади. Фарзни адо қилган зотларга жуда улкан ажрлар ваъда қилинган.
Намознинг ўзиги хос рукн ва шартлари мавжуд. Агар намознинг шартлари ва рукнлари тўлиқ топилса (шартлардан бири сатри аврат, яъни, аёл намозни сатри аврат билан адо қилса), ушбу намоз шаръан саҳиҳ ҳисобланади. Намоздан ташқарида аёлнинг замонавий кийиниши намозининг саҳиҳ бўлишига алоқаси йўқ бўлган алоҳида масаладир.
Кийим кийишнинг мақсадларидан бири авратларни тўсишдир. Шунинг учун эркак ёки аёл бўлсин унинг кийган кийими авратларини тўсиб туриши лозим. Аврати билиниб турадиган даражада тор ва юпқа кийимларни кийишдан шариъатимиз қайтарган. Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан қуйидагича ҳадис собит бўлган:

صنفان من أهل النار لم أرهما بعد : رجال معهم سياط كأذناب البقر يضربون بها الناس ، ونساء كاسيات عاريات مائلات مميلات على رؤوسهن كأسنمة البخت المائلة ، لا يدخلن الجنة ولا يجد ريحها ، وإن ريحها ليوجد من مسيرة كذا وكذا )رواه أحمد ومسلم في الصحيح عن ابي هريرة رضي الله عنه (

яъни, “Ўзлари дўзах аҳлидан, лекин ҳануз мен кўрмаган икки тоифа мавжуд. Қўлларида сигирнинг думига ўхшаш қамчилари бўлиб, у билан одамларни урадиган кишилар. Яна бири кийим кийган яланғоч, ўзлари йўлдан озган ва бошқаларни ҳам йўлдан оздирувчи аёллар. Бошларида туянинг мункайган ўркачига ўхшашлик бор. Улар жаннатга кирмайдилар ва ҳидини ҳидламайдилар. Ҳолбуки, жаннатнинг бўйи шунча ва шунча (яъни, жуда узоқ) масофадан келиб туради. (Имом Аҳмад ва Имом Муслим ривоятлари)
Аёлингизнинг намоз ўқиши жуда яхши амал. Энди аста секин кийинишда ҳам шариъатимиз кўрсатмасига амал қилиши мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Манба: Фатво.уз