1442 йил 05 Рамазон | 2021 йил 16 апрель, Жума.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:39
Sunrise
05:59
Dhuhr
12:37
Asr
17:19
Maghrib
19:15
Isha
20:35


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҲАЙЗ ХОЛАТИДА ЖИНСИЙ АЛОҚА ҚИЛСА, ҚАНДАЙ ТАВБА ҚИЛИНАДИ?

24-10-2020, 07:30 116 Ўқиш режими + -
САВОЛ:
Ассалому алайкум! Ҳайз ҳолатида яқинлик қилиш ҳаром иш, лекин яқин дугонам (диний илми суст) бир гапни эшитиб қўрқиб мендан сўради. Ҳайз холатида қилинган яқинлик ҳаром ва ўша пайт бола бўлса, хунаса бўлади дейилган. У ҳозир фарзандли ва бола бўлишидан олдин ҳайз холатини 2-кунида эри билан яқинлик қилган экан. Ундан кейинги ой ҳомила бўлган экан (албатта бундай қонун қоидаларни билмай). Аллоҳ Ўзи кечирсин ҳозир жуда ҳам пушаймонда, намоз бошлаб доим ибодат ва истиғфорда.. Билмай қилинган хатода боласи келажакда хунаса бўладими? Доим истиғфор, тавба айтиб фарзандини дуо қилади, юрагига қўрқув тушган, нима қилсин? Бу ҳолатда бошқа бирор қилиш керак бўлган амаллар борми?

ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Ҳайз кўраётган аёли билан жинсий яқинлик қилиш гуноҳи кабира ҳисобланади. Бу ишга мубтало бўлган киши Аллоҳга истиғфор айтиб, тавба қилиши ва бу ишга қайтмаслиги лозим бўлади.
“Ал-Баҳрур-роиқ” китобида шундай дейилади: “Ҳайз кўраётган аёлининг фаржига ўз ҳоҳши билан, онгли равишда ҳаром эканини била туриб жимоъ қилиш гуноҳи кабирадир. Аммо билмасдан ёки унутган ҳолда ёки мажбурланган ҳолда жинсий алоқа қилса гуноҳи кабира эмас. Бу инсон истиғфор айтиб тавба қилиши лозим. Бир динор (4,25 гр тилло ёки унинг қийматига тўғри келади) ёки ярим динор миқдорида садақа қилиши мустаҳабдир. Агар ҳайз қонининг рангги тўқ қизил бўлса бир динор, сариқ рангда бўлса ярим динор. Бунга қуйидаги Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис далолат қилади:

إذا واقع الرجل أهله وهي حائض إن كان دما أحمر فليتصدق بدينار وإن كان أصفر فليتصدق بنصف دينار. )رواه أبو داود عن ابن عباس  رضي الله عنه(

яъни: “Киши аёлини ҳайз кўраётган вақтида жимоъ қилса, агар қизил қон бўлса, бир динор садақа қилсин. Агар сариқ рангда бўлса, ярим динор садақа қилсин. (Имом Абу Довуд ривоятлари)” ( “Баҳрур роиқ” китоби).
Аммо ҳайз даврида шаклланган ҳомиланинг хунаса бўлиши ҳақидаги маълумот асоссиздир. Валлоҳу аълам. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Манба: Фатво.уз