1445 йил 12 Шаввол | 2024 йил 20 апрель, Шанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:32
Sunrise
05:53
Dhuhr
12:36
Asr
17:21
Maghrib
19:19
Isha
20:41


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ИМОМ АБУ ЮСУФ МАСЖИДИ

24-10-2020, 11:02 293 Ўқиш режими + -

   “Имом Абу Юсуф” масжиди Яккабоғ тумани  Имомёқуб   қишлоғидир.  Имомёқуб қишлоғи туман марказидан 15 км узоқликда жойлашган. Имомёқуб қишлоғи ҳақида “Қашқадарё қишлоқномаси” китобида: “ Имомёқуб- Яккабоғ туманидаги қишлоқ. Таркиби: имом+Ёқуб.Ёқуб киши исми, қадимги Яҳудий тилига тегишли Яқуб исмининг, Яков пайғамбар исмининг ўзгарган шакли. Библияда қайд қилинган ривоятга биноан эгиз туғилган бола бир-биридан қолиб кетмаслиги, ёшликда ҳамиша бирга бўлиши, юриши учун каттароғини товонидан ушлаб юриб, катта бўлган эмиш.  Исмга асос бўлган сўзнинг илк маъноси-оёқ кийимининг ўкчаси, товони; сўнгги маъноси-изидан борувчи, эргашиб юрувчи, эргаш; саботли, жасур тиришқоқ.  Имом (а) –намоз ўқилганда  жамоанинг олдида туриб намозни бошқарувчи; диний унвон шу боис киши исмига қўшиб айтилган. Имом Яқуб-имомёқуб-Ёқуб исмли  имомлик қилувчи киши дастлаб уй, ҳовли, қўрғон қуриб, қишлоқ ташкил бўлишига асос солган киши. Киши исми  қишлоқ номига айланган [1]“ дейилади. Мана шу қишлоқ шимолий-ғарбиқисмида “Имом Абу Юсуф” масжиди жойлашган. Масжиднинг ён томонида “Имом Абу Юсуф ота” қабристони бор.  Масжид шу қабристонда қабри бўлган “Имом Абу Юсуф ота”нинг номи билан аталади.   

          “Имом Аб Юсуф” масжидининг биноси маълумотларга кўра, 1901 йилда қурилган дейилади. Масжид биноси тарихий ёдгорлик сифатида рўйхатга олинган. Масжиднинг хонақоҳи 7,5х7,5 метрни ташкил қилади. Хонақоҳнинг ичида битта устун бор. Масжиднинг девори синчли. Масжиднинг еттита икки табақали кириш эшиги бор. Масжид атрофи 1970-1971 йилда айвон қилинган.   

2010 йилда масжидда янги таҳоратхона қилинди. 

1998 йилда “Имом Абу Юсуф” масжиди Ўзбекистон Адлия Вазирлиги томонидан расман рўйхатга олинди. 

Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида  фаолият кўрсатиб келмоқда.

 

Руҳиддин домла Акбаров, 

ЎМИнинг   Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими

 

 

 


[1] Нафасов. Т. Қашқадарё қишлоқномаси. Т. “ Муҳаррир” нашриёти. 2009. 127-бет.