1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУНОСАБАТЛАРИМИЗ ЯХШИЛИККА ЙЎҒРИЛГАН БЎЛСИН!

24-10-2020, 11:28 300 Ўқиш режими + -

Ҳозирда Ватанимизда тўкин-сочинлик, кенгчилик ҳукм сурмоқда. Хоҳлаган нарсамизга тезда эриша оламиз. Масофалар қисқариб, манзиллар яқинлашган. Илгари фақат тасаввуримизда бўлган нарсалар ҳозирда кўз олдимизда турибди. Яшаш тарзимиз яхшиланган ва янада яхшиланиб бормоқда. Бу борада, албатта, ҳукуматимиз раҳбарларининг, айниқса, муҳтарам Юртбошимизнинг хизматлари беқиёс. 

Муқаддас динимизда инсон учун зарарли бўлган нарсалар ёмонлик, инсон учун фойдали бўлган нарсалар яхшилик дея таърифланган. Биз ўзимиз бирор нарсада яхшилик борми ёки йўқми дея изланишимиз шарт эмас. Бизга қоладигани - мазкур иккисидан бирини танлаш, холос.  Инсоннинг иқтисодий аҳволи яхшиланиб бораверса, яхшилик билан ёмонликнинг орасини ажратувчи чизиқ янада нозиклашиб бораверади. Жўмракдан оқиб ётган сув, назаримизда, арзимайдиган нарса ҳисобланади. Ваҳоланки, сув танқис жойларда бир қултум сув олтиндан қиммат. Инсон нафақат бошқа инсон билан, балки, жонсиз нарсалар билан ҳам, ҳайвонлар билан ҳам муносабатда бўлади. Бизнинг муносабатларимиз яхшилик билан йўғрилган бўлиши шарт. Шу нуқтаи назардан қуйидагиларни тавсия қиламиз:

Одамлар билан муносабатда:

  • Саломни тарк қилмаслик;
  • Ғийбат қилмаслик;
  • Бировга озор бермаслик;
  •   Зулм қилмаслик; 
  • Ҳаром ишлардан сақланишлик;
  • Порахўрлик, қонунбузарликдан сақланишлик;
  • Ўз касбини, ишини чин кўнгилдан бажаришлик.

Ҳайвонлар билан муносабатда:

  • Уларни боқиш шароитларини, озуқаларини назорат қилиш керак;
  • Эгасиз ҳайвонларни керакли идораларга маълум қилиш керак;
  • Ҳайвонларга озор бермаслик;
  • Ҳайвонларни даволаш ишларини яхши ташкиллаштириш керак.

Нарсалар билан муносабатда:

  • Исрофдан сақланишлик;
  • Нарсаларни тоза, яроқли сақлаш керак;
  • Муҳтож одамларга ёрдам бериб туриш керак.

 

Умид қиламизки, буларга риоя қилиш барчамизга фойдали бўлади. 

 

Аҳмад домла Бойқобилов,

Қарши шаҳар бош имом- хатиби