1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ТАРИХДА БУГУН: БМТ НИЗОМИ КУЧГА КИРДИ

24-10-2020, 15:55 555 Ўқиш режими + -
Ҳар йилнинг 24 октябри Бирлашган Миллатлар Ташкилоти куни сифатида нишонланади. 
БМТ бутун дунёда тинчлик ва хавфсизликни қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, давлатлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида тузилган. Унинг фаолият асослари ва тузилмаси Иккинчи жаҳон уруши пайтида антигитлер коалициясининг етакчи иштирокчилари томонидан ишлаб чиқилган. “Бирлашган миллатлар” атамаси илк бор 1942 йилнинг 1 январида имзоланган Бирлашган миллатлар декларациясида тилга олинган.  
БМТ низоми 1945 йилнинг апрелидан июнигача бўлиб ўтган Сан-Франциско конференциясида тасдиқланган, низомни 26 июнда эллик давлат имзолаган. Низом ўша йилнинг 24 октябрида кучга кирди. 
Сўнгги вақтда БМТга нисбатан танқидлар тез-тез янграмоқда. Хусусан, ташкилот фаолияти самарасиз бўлиб қолгани, Хавфсизлик Кенгашида доимий олти аъзонинг бўлиши эса адолатсизлик экани айтилмоқда. 

Манба: Азон.Уз