1442 йил 05 Рамазон | 2021 йил 16 апрель, Жума.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:39
Sunrise
05:59
Dhuhr
12:37
Asr
17:19
Maghrib
19:15
Isha
20:35


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

СОВЕТЛАР ҚУРГАН УЙ ДЕВОРИДАГИ ТАСБЕҲ ВА ТАКБИР: УНИ КИМ ЁЗГАН?

24-10-2020, 15:59 70 Ўқиш режими + -
Олма-Отанинг асосий хиёбонларидан биридаги бино бир қарашда шарқона безакка ўхшаб кўринадиган нақшлар билан безатилган. Аммо мутахассислар бу нақшлар араб хаттотлиги  асосида ишланган Аллоҳни улуғловчи сўзлар дея таъкидлашган.
Нақшлар шарқона услубдаги безакларнинг кичик намунасига ўхшайди. Шу йўл билан қурувчилар улкан бинога жило беришга ҳаракат қилишган, аммо мутахассисларнинг фикрига кўра, бу ёзувлар қадимги куфий ёзувидаги Аллоҳ Таолонинг ҳамдидан бошқа нарса эмас.
Маҳаллий шарқшуносларнинг таъкидлашича, деворларда "Субҳаналлоҳ" «Муҳаммад» ва "Аллоҳу Акбар" калималари тасвирланган.
Даҳрийлик авжига чиққан замонда ҳам Аллоҳ тасбиҳ ва такбирларини. Ҳабибининг исмини юқорига кўтариб қўйгани ажойиб. Девордаги бу ёзувларни қурувчилар билиб туриб ёзишганми ёки шунчаки нақш деб қарашганми, бу жумбоқлигича қолган.

Манба: Азон.Уз