1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҲАЛОЛ СЕҲР НИМА?

28-10-2020, 11:02 1 396 Ўқиш режими + -
Ваҳид Абдуссалом айтади:
“Эй синглим!
Сен эрингни ўзингга иситаман, деб ҳаром фолчиларга бординг-а… Иймондан ажрадинг-а… Аллоҳнинг расули қайтарган ҳаром жойга ҳалол пулларингни сарфладинг-а…
Бир менга қулоқ солгин-а, мен сенга ҳалол сеҳрни ўргатай:
Эринг сени, фарзандларингни боқаман деб кўчада ишлаб, ҳориб уйга келганда рўпарасида кулиб турган, эри учун гўзал кийимларини кийган хушсурат, хушмуомала аёлини кўрмайдими? Сен эса биронта маросим бўлса бировлар учун гўзал кийимларни кийиб, атир-упалар билан ўзингга оро берасан-у, шуларни сенга олиб берган эринг ишдан келганда эса доғланмаган ёғ ҳиди уфуриб турган ямоқ кийим билан уни кутиб оласан. Унга яхши келдингизми, дея кўнгил сўраш ўрнига, кундалик ғалваларингни гапирасан. Шундай қилишга қиласан-у, кейин фолчи қидириб юрасан. Сен унинг учун пардозланишинг ва унга гўзал муомала қилишинг сеҳрнинг ҳалолидир. Сен яна бунда Аллоҳнинг ризолигини ҳам топасан.”

Ёрқинжон қори маърузалари асосида тайёрланди. 

Манба: Қадрият.Уз