ФАТВО: ЭР АЁЛИГА "КЕТ" ДЕСА, ТАЛОҚ ТУШАДИМИ?
3125
30-10-2020, 11:18
2 796
Ўқиш режими
+
-
САВОЛ:
Аёлим билан тортишиб қолдик. У кетаман, деди. Мен бор кет, дедим. Аёлим шу пайтнинг ўзида уйимиздан кетди. Аёлим ҳомиладор. Бизга талоқ тушмайдими?
ЖАВОБ:
Аввало шуни доимо такрор айтамизки, талоқ масалалари телефон ёки мактуб орқали ҳал қилинмайди. Эр-хотин бирор расмий имом-домла ҳузурига бориб, жонли мажлисда батафсил ҳал қилиб олишлари лозим бўлади. Зеро мактубларда номаълум ва нозик жиҳатлар ёзилмай қолган бўлиши мумкин.
Сизнинг гапингиз бўйича айтадиган бўлсак, аёлингиз кетаман деганида сиз бор кет деб айтганингизда талоқни ният қилган бўлсангиз ва неча талоқни ният қилган бўлсангиз ўша ададда талоқ тушади. Агар талоқ ададини ният қилмай талоқнинг ўзини ният қилган бўлсангиз, бир боин талоқ тушади. Бу ҳолатда никоҳ ўқитиб олиш лозим бўлади. Сизлар ўзингизга яқин ҳудуддаги бирор масжид имомига учраб масалани батафсил билиб олинглар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
Манба: Фатво.Уз