1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ ТОЗАЛИК ВА СОҒЛОМЛИК (5-қисм)

30-10-2020, 14:28 444 Ўқиш режими + -

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ

ТОЗАЛИК ВА СОҒЛОМЛИК (5-қисм)
 

Расулуллоҳ айтганлар: «Қўлида ҳиди бўлган одам ухлаганида унга бирор нарса тегса, ўзидан кўрсин».  ( Имом Баззор ривояти).
Ислом ҳар бир мусулмонни ҳамда жамоатни ҳурмат қилгани учун ҳам хом пиёз, саримсоқ ва хом шолгомни еб жамоат жойга боришдан қайтарган. 
Чунки буларнинг ҳиди бошқаларга озор бериши мумкин. Ислом мусулмоннинг кўриниши чиройли бўлишини хоҳлайди, ҳатто буни намоз одобларидан хисоблайди.
“Эй Одам болалари, ҳар бир ибодат чоғида ўз зийнатларингизни олинг. Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки у исроф қилувчиларни севмас”
 (Аъроф: 31).
Расулуллоҳ ҳам мусулмонларни  мана шу нарсага эътибор беришларини ва кийинишларида, кўринишларида “зийнат»ни ўзларига лозим тутишларни таъкидлаб айтганлар: «Сочли одам сочини парвариш қилсин» (Имом Абу Довуд ривояти).
Абу Катода қам Росулуллоҳга: «Сочимни тараб юрсам бўлаверадими?», деб савол берганида, У Зот: «Ҳа! Уни парвариш қилгин!, деб жавоб қилганлар. Демак сочни тараб, хушбуй қилиб юриш суннатдир.
Расулуллоҳ ҳузурига соч-соқоллари ўсиб-тўзиб кетган бир киши келиб қолди. Шунда Расулуллоҳ унга: «Соч-соқолларингни олдириб, текислатиб тартибга солиб кел», деган маънода ишора қилдилар. У қайтиб келганида Расулуллоҳ шундай дедилар: «Шайтонга ўхшамай шундай юрсанглар яхши эмасми?!”.
Исрофгарчиликка йўл қуймай, ортиқча оро бермай кўркам бўлиш бу Ислом таълимотларидандир.
Расулуллоҳ: «Қалбида-андак бўлса ҳам кибр бўлган одам жаннатга кирмайди*, дедилар. Шунда бир киши: «Одам қалбида кибр бўлмай либослари ва пояфзаллари чиройли бўлишини хоҳласачи?», деб савол берганида, Расулуллоҳ шундай жавоб қилдилар: « Аллоҳ гўзал, гўзалликни ёқтиради!» ( Имом Муслим ривояти).
 

"Мусулмон хулқи" китобидан.