1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ИККИНЧИ ОДОБ-МУҲАММАД (С.А.В.)ГА МУҲАББАТЛИ БЎЛИШ

1-11-2020, 14:28 452 Ўқиш режими + -

ИККИНЧИ ОДОБ-МУҲАММАД (С.А.В.)ГА МУҲАББАТЛИ БЎЛИШ

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан муҳаббатли бўлиш мўминлик белгиси ҳисобланади. Бу ҳақида у зотнинг ўзлари шундай хабар берганлар:

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирингиз токи мен унга фарзандларидан, отасидан ва барча инсонлардан севимлироқ бўлмагунимча, ҳаргиз мўмин бўла олмайди” дедилар” (Имом Муслим ривоят қилган).

Яъни, кимки Муҳаммад алайҳис саломни ўзига энг севикли бўлган барча инсонлардан кўра кўпроқ яхши кўрмаса, унинг иймони комил бўлмайди. Маълумки, муҳаббат қалбда бўлади. Шунга кўра биров тилида “Муҳаммад алайҳис саломни ҳаммадан кўра яхши кўраман”, деб ҳар қанча айтса ҳам, қалбида шу туйғу топилмаса, комил иймон эгаси бўла олмайди.

Уламолар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатни икки даражага ажратганлар:

            1.Фарз даражасидаги мҳаббат;

            Яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий билан билдирилган барча шаръий ҳукмларни муҳаббат билан қабул қилиш ҳар бир мўмин кишига фарз ҳисобланади.

“Айтинг: “Аллоҳ ва пайғамбарга итоат этингиз! Агар юз ўгирсангиз, Аллоҳ,  шубҳасиз, кофирларни севмас” (Оли Имрон сураси, 32-оят).

            Расулуллоҳ алайҳис саломга итоат қилиш қанчалар аҳамиятли экани ҳақида шундай хабар берилган:

            Абу Ҳурайра розяллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: “Барча умматларим жаннатга кирадилар, фақат бўйин товлаган кимсагина кирмайди”, дедилар. (Саҳобалар): “Эй Аллоҳнинг Расули, ким бўйин товлайди?” дейишди. У зот” “Ким менга итоат қилса, жаннатга киради, кимки осийлик қилса, бўйин товлаган бўлади”, дедилар” (Имом Бухорий ривоят қилган).

            Демак, жаннатга киришни ҳоҳлаган киши Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрган барча ишларда у зотга итоат қилиши, у зот қайтарган ишлардан қайтиши лозим. 

Давоми бор...        

“Ислом одоблари   энциклопедияси” китобидан олинди.