1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ФАТВО: АВРАТ ВА ҚЎЛТИҚ ОСТИДАН БОШҚА ЖОЙДАГИ ТУКЛАРНИ ОЛИШ МУМКИНМИ?

2-11-2020, 09:37 3 290 Ўқиш режими + -
Савол: Менинг саволим поклик борасида. Аврат ва қўлтиқ ости тукларидан ташқари бошқа жойдаги тукларни ҳам олиш мумкинми? Аёллар қўл ва оёқ тукларини олишса бўладими? Тукни тозалашда тиғсиз, турли воситалардан фойдаланиш мумкинми? (Барот)
Жавоб: Инсондаги ҳаром туклар доим олиб турилиши керак. Масалан, аврат жойларидаги туклар узоғи билан қирқ кунда олинади. Ҳар ойда олинса, яхши. Қўлтиқ ости туклари ҳар ҳафтада олиниши афзал.
Аёллар чирой учун қош ва юздаги тукларни олишдан қайтарилган. Билишимча, бундан бошқа тукларни олиш ҳақида кўрсатма келмаган. Шунинг учун, кўкрак, қўл ва оёқдаги тукларни олиш мубоҳ саналади. Агар ҳожати бўлмаса, инсонга ноқулайлик туғдирмаса, қўл, оёқ, қорин ва белдаги тукларни олмаган маъқул.
Шариатда олиш рухсат этилган тукларни замонавий воситалар билан кетказишга монелик йўқ. Жумладан, тукларни лазер ёрдамида тозаласа бўлади. Фақат бу иш инсон соғлиғига зарар етказмаслиги керак. Шарти – шу. Қолаверса, авратни бегоналардан беркитиш масаласи ҳам ёддан кўтарилмасин. Зеро, тукларни замонавий воситалар билан кетказиш, бегоналар олдида либосини ечишга узр бўла олмайди. Валлоҳу аълам! (Манба: “Таҳорат китоби”)
Қош ва юздаги тукларни териш ёки тердириш гуноҳ саналади. Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Доримий, Ибн Можа ва Аҳмад келтирган узун ривоятда танасига сурат чиздирувчи, қош терувчи, қош тердирувчи, Аллоҳ яратган нарсаларни ўзгартирувчи аёллар лаънатланган.
Жумҳур уламолар иттифоқ қилишича, аёл қўли, оёғи, қорни ва баданининг бошқа жойларидаги тукларни олиши мумкин. Валлоҳу аълам! (Одилхон қори Юнусхон қори ўғли)
Манба: Қадрият.уз