1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ДАРХОН МАСЖИДИ

5-11-2020, 08:08 575 Ўқиш режими + -


 

ДАРХОН МАСЖИДИ

“Дархон” масжиди Яккабоғ тумани Дархон маҳалла  фуқаролар йиғини Дархон қишлоғидадир. Дархон  қишлоғи Яккабоғ туман марказидан  21 км  узоқликда жойлашган.
“Дархон”  қишлоғи ҳақида “Ўзбекистон топонимларининг изоҳли луғати” китобида: “Дархон- Яккабоғ туманидаги қишлоқ.7-асрдан бошлаб ёзма манбаларда қайд қилинган, тархан-тархон-тархун сўзининг келиб чиқиши аниқ эмас. М.Рясянев хитой ё корейс тилидан, Г.Дёрфер ҳам туркий тилларга бошқа тиллардан ўтганлигини таъкидлаганлар.7-8 аср Муғ тоғи ҳужжатларида Самарқанд ҳукмдорининг Тархун, Хазар хонларининг исмларида, грузин исм ва фамияларида ҳам бу сўз бор. Тархан сўзи турли вариант кўпчилик туркий ва мўғул, форс-тожик, курд, осетин, сўғд, афғон, грузин, арман, венгер, рус тилларида мавжуд, маъноси: маълум имтиёзларга эга бўлган, солиқдан озод этилган, гуноҳи кечирилган киши .В.И. Абаев тархан-дархан сўзини осетинча деб қараб суд ва судья деб изоҳлаган. Судья   маъноси билан бу сўз эски венгер тилига алан тилларидан ўзлашган. Судья –иш фаолиятига кўра таржимон. Славян тилларида тархан сўзининг шу маъноси мавжуд.Судья ва таржимон сўзлари ўртасида семантик боғлиқлик бор, яъни ҳар иккаласи ҳам тушунтириб берувчи. Шимолий эроний тилларга хос тархон сўзининг судъя, тпржимон каби аниқ маъносидан имтиёзли, таниқли киши каби умумий маъно келиб чиққан, ана шу маъноси билан у унвон, мансаб номи сифатида қўлланган, киши исмлари таркибига қўшилган.Ана шу маъноси билан у туркий ва бошқа тилларга ўтган. Кичик Осиё қадимда тархунт-худо, шоҳ, ҳукмдор номи. 11 асрда Грузияда Тархон, Тархуния исмлари бўлган, Грузин тилида   Дарқан-тарҳан-шаҳзода, шоҳ қизи, ҳукмдор унвони, мансабдор, юксак унвон маъноларига эга бўлган. Грузин тилидан эроний тиллар орқали бошқа тилларга ўтган. Туркий ва мўғул тилларига ҳам шу тарзда ўзлашган. Хоннинг азиз кишиси, солиқдан озод киши, имтиёзли киши ёки табақа, эъзозланган касб эгалари, темирчи, қуролсоз, ҳунарманд, рассом каби маънолари кейинчалик юзага келган. Қадимги туркий ёдномаларда тарқан унвонни билдирган, исломиятдан илгари қўлланган. Қишлоқ кишларининг унвони асосида номланган [1]“ дейилади. Мана шу қишлоқ номидан келиб чиқиб, масжид “Дархон” деб аталади. 
          Дархон масжиди қишлоқдаги қадимий масжиддир. У 1996-1997 йилларда шу қишлоқ аҳли томонидан масжид қайта таъмирланди. 1999 йилда “Дархон” масжиди Ўзбекистон Адлия вазирлги томонидан рўйхатга олиниб, ўзининг расмий фаолиятини бошлаб юборди.
Масжид мураббо шаклида бўлиб, унинг тарҳи 7,5 Х 7,5 метрни ташкил қилади. Унинг икки табақали 4 та кириш эшиги бор. Масжид ичида битта устун мавжуд. Масжиднинг атрофи айвон қилинган. 
Масжид таҳоратхонаси 2016 йилда қайта таъмирланди. 
 “Дархон” масжидига Дархон қишлоғидан ташқари Додхўш, Ўтасой, Қовчин каби қишлоқлардан фуқаролар ибодат қилиш учун келишади
  
 
               Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида   фаолият кўрсатиб келмоқда.
 
Р. Акбаров. 
 
 
 
[1] Нафасов. Т. Ўзбекистон топонимларининг изоҳли луғати. Т. “Ўқитувчи” нашриёти. 1988. 59-60--бетлар.