1445 йил 25 Шаввол | 2024 йил 03 май, Жума.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:10
Sunrise
05:37
Dhuhr
12:34
Asr
17:28
Maghrib
19:31
Isha
20:59


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҚАШҚАДАРЁЛИК ИМОМ ХАТИБЛАРГА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ

5-11-2020, 10:56 296 Ўқиш режими + -

 

        



Маълумки, Давлатимиз раҳбарининг  2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистон халқаро Ислом Академияси ҳузурида Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида  малака ошириш маркази   ташкил этилган эди. 

Яқинда Қашқадарёлик имомлардан бир гуруҳи ҳозирги пандемия шароитига қарамасдан Ўзбекистон Ислом Академияси ҳузуридаги Сурхондарё вилоят малака ошириш марказида ўз малакаларини онлайн шаклида оширдилар.

 

Ўзбекистон Ислом Академияси ҳузуридаги Сурхондарё вилоят малака ошириш марказ директори Маҳмуд Мажидов Қашқадарёлик имомларга малака оширганликлари ҳақидаги сертификатларни топширди.

 

Қашқадарёлик имомлар малака ошириш даврида ўз диний-маърифий билимларини бойитиш билан бирга аждодларимизнинг Ислом ва жаҳон цивилизациясига қўшган бой диний-илмий меросидан ва диний-маърифий ҳаётдаги янгиликларидан баҳраманд бўлдилар.  

ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллиги

Матбуот хизмати