МУСО АЛАЙҲИС САЛОМНИНГ АСОЛАРИ
Мусо алайҳис саломнинг асоларининг узунлиги Мусо алайҳис саломнинг бўйи билан тенг, яъни, 10 газ бўлиб, у жаннатдаги “Ос” деб аталувчи бута дарахтининг шохидан олинган, учидаги айрининг ҳар биридан тунда нур таралиб, йўлни ёритиб берар эди. Яна унинг хислатларидан бири тошдан сув чиқариш бўлиб, Мусо алайҳис салом ўзлари билан тўртбурчакли бир тошни олиб юрар, унинг ҳар бир томонида учтадан тешикча бўлиб, сув зарур бўлганда шу тошга асоларини уришлари билан тешикдан Исроил авлодининг 12 уруғи учун сув отилиб чиқар эди.
Бу асо аслида Аллоҳ томонидан Одам алайҳис саломга берилган бўлиб, пайғамбарлардан қўлма-қўл ўтиб, Мусо алайҳис саломга қайнотаси Шуайб алайҳис саломдан мерос бўлиб қолган эди. Асонинг суянчиқ бўлиш, подани қўриш, дарахтлар баргини қоқиш ва бошқа хислатлари ҳам бўлган.
“Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири” китобидан олинди.