1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҚУРЪОНИ КАРИМ МАЪНОЛАР ТАРЖИМАСИ ГРУЗИН ТИЛИГА ТАРЖИМА ҚИЛИНДИ

5-11-2020, 19:53 401 Ўқиш режими + -
Грузия мусулмонлари идораси ходими, исломшунос олим Ризо Микиладзе мамлакат Мудофаа вазирлиги илтимосига биноан мусулмон ҳарбийлари учун Қуръони карим маъноларини арабчадан грузин тилига таржима қилди.
Ушбу хабарни Грузия мусулмонлари идораси шайхи Рамен ҳожи Икидов “Азертас” мухбирига хабар берди. Икидовнинг айтишича, Грузия Мудофаа вазирлиги ташаббуси билан беш йил олдин Грузиядаги ҳарбий казармада мусулмонлар ҳарбийлари учун намозхона ташкил этилган эди.
Маълумот учун, грузин тили Грузияда қарийб 3,9 миллион кишининг (Мамлакат аҳолисининг 83 фоизи), ва Грузиядан ташқарида (асосан Туркия, Эрон, Россия, AҚШ ва Европада) қарийб 200 минг кишининг асосий тили саналади. Бу тил барча грузинларнинг, жумладан, Жанубий Кавказ тилларида гаплашадиганларнинг маданий тили ҳисобланади.
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Халқаро алоқалар бўлими