Қуръони каримда Муҳаммад алайҳис саломга эргашиш Аллоҳ таолони яхши кўришнинг аломати экани баён қилинган:
“Айтинг (эй Муҳаммад!): “Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашингиз. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират этади. Аллоҳ кечирувчи ва раҳмлидир” (Оли Имрон сураси, 31-оят)
Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳ ушбу оятнинг тафсирида қуйидагиларни айтган: “Ким Аллоҳга муҳаббатли эканини даъво қилса-ю, аммо ўзи Муҳаммад алайҳис саломнинг йўлларида бўлмаса, токи барча сўзлари-ю амалларида Муҳаммад алайҳис саломнинг шариатларига эргашмагунича, қилган даъвосида ёлғончи эканига ушбу оят ҳукм қилади”.
Демак, Муҳаммад алайҳис саломга эргашган кишигина Аллоҳ таолога муҳаббатли ҳисобланади.
“Ислом одоблари энциклопедияси” китобидан олинди