ТАКСИ ҲАЙДОВСИ ТАКСОМЕТРДА КЎРСАТИЛГАН ПУЛДАН ОРТИҚ ОЛИШИ МУМКИНМИ?
3219
6-11-2020, 08:11
357
Ўқиш режими
+
-
САВОЛ:
Ассалому алайкум. Ҳозирги кунда такси хизмати анча коʻпайган. Одамлар телефон орқали таксига буюртма беришади ва бунда такси хизмат ҳақи таксометр орқали ўлчанади. Масалан: таксометр 8400 сўм кўрсатса, такси хайдовчиси хизмат ҳақини 9000 соʻм деб олса, бўладими?
ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Сиз айтган такси хизмати чиқишидан аввал инсонлар такси ёллаб, нархини келишиб, ўз манзилларига борганлар. Сиз айтган хизматда бу тизим янада қулайлашиб, уйда турган ҳолда ҳам чақириш имкони пайдо бўлди. Бу ҳолатда хизмат нархини таксометр ҳисоблаб беради. Мижоз агар шу нархга рози бўлса, ушбу такси хизматидан фойдаланади.
Такси хайдовчиси таксометрда кўрсатилган пулдан ортиғини сўраши мумкин эмас. Чунки хизмат ҳақи аниқ бўлиб турибди. Аммо мижоз ўзи рози бўлиб кўрсатилгандан ортиқ пул берса, хайдовчи бемалол олиши мумкин. Аммо қўшимча пул сўрашга ҳаққи йўқ. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
Манба: фатво.Уз