1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ ТОЗАЛИК ВА СОҒЛОМЛИК (6-қисм)

6-11-2020, 09:11 404 Ўқиш режими + -

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ

ТОЗАЛИК ВА СОҒЛОМЛИК (6-қисм)

                 
Исрофгарчиликка йўл қўймай, ортиқча оро бермай кўркам бўлиш бу Ислом таълимотларидандир.
Расулуллоҳ: «Қалбида-андак бўлса ҳам кибр бўлган одам жаннатга кирмайди*, дедилар. Шунда бир киши: «Одам қалбида кибр бўлмай либослари ва пояфзаллари чиройли бўлишини хоҳласачи?», деб савол берганида, Расулуллоҳ шундай жавоб қилдилар: « Аллоҳ гўзал, гўзалликни ёқтиради!» ( Имом Муслим ривояти).
Ўзига қарашда бепарво бўлган мусулмонларни Расулуллоҳ тергаб, ундай ҳолатга тушиб қолишларидан қайтарар эдилар.
                            Баъзи бир мусулмонлар йиртиқ, ямоқ кийим кийиб юриши ҳам бир ибодат, деб ҳисоблайдилар. Ва эски либослар кийишиб ўзларини дунёда «зоҳид» қилиб кўрсатишга уринадилар. Бу эса динни тўғри тушунмаслик ва дин таълимотларига туҳматдир. 
                         Барро ривоят қилади:“Расулуллоҳ ўртача бўйли инсон бўлганлар. Устиларда кўркам либосни кўрганман, унақа либосни ҳеч кимда кўрган эмасман» (Имом Муслим ривояти).
                  Ислом мусулмонларни покиза-гўзал зотлар қилиб тарбия этганидан кейин, покизалик уларнинг хонадонларида ҳамда юрган кўчаларида ҳам бўлишини мақсад қилади. Чунки хонадонда покизалик бўлса, касаллик ҳам, ҳашаротлар ҳам бўлмайди. Ундан танқари бу ишларда бепарволик бўлишда яхудийларга ўхшаб қолиш бор.
                   Расулуллоҳ булар ҳақида шундай деганлар: «Аллоҳ дилкаш, У дилкашликни ёқтиради.  Аллоҳ озода, У озодаликни ёқтиради.  Аллоҳ олижаноб, олижанобликни ёқтиради.  Аллоҳ мурувватли, мурувватни ёқтиради. Уй-жойл аринггизни покиза тутинглар. Уй - жойингизларни ифлос тутишингларда яҳудийларга ўхшаб қолманглар!» ( Имом Термизий ривояти).
(давоми бор)

"Мусулмон хулқи" китобидан.