ТЕЗОБ МАСЖИДИ
3236
7-11-2020, 16:22
524
Ўқиш режими
+
-
ТЕЗОБ МАСЖИДИ
“Тезоб” масжиди Яккабоғ тумани Тезоб маҳалла фуқаролар йиғини Тезоб қишлоғидадир. Тезоб қишлоғи Яккабоғ туман марказидан 13 км жойлашган.
Тезоб қишлоғи ҳақида “Қашқадарё қишлоқномаси” китобида: “Тезоб-Яккабоғ туманидаги қишлоқ.Таркиби: тез+об (форс тили).Тез оқар сув тарзида изоҳлар мавжуд. Бу номнинг ҳозирги шаклига берилган изоҳ. Қадимий шакли: диз/дез+об. Суғд тилида диз-қўрғон,об-оқар сув( жилға, дарё).Тезоб-дизоб/дезоб-қўрғон ёнидаги жилға. Тезоб-диз/дез+и+об-оқар сув(жилға, дарё) бўйидаги қўрғон. Сўнгги изоҳ асосли ва табиийроқ[1]“ дейилади. Қишлоқнинг номидан келиб чиқиб масжид “Тезоб” деб аталди.
Тезоб масжидининг биноси тарихий ёдгорлик ҳисобланади. У пишиқ ғиштдан гумбазсимон қилиб қурилган. Масжиднинг тарҳи мураббо шаклида бўлиб, 7Х7 метрни ташкил қилади. Масжиднинг икки табақали тўртта кириш эшиги бор. Масжид ҳовлисида мевали дарахтлар экилган.
2020 йилда масжид ва унинг таҳоратхонаси таъмирланди.
2001 йилда масжид Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олиниб, бугунги кунга қадар халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида фаолият кўрсатиб келмоқда.
Р. Акбаров.
[1] Нафасов. Т. Қашқадарё қишлоқномаси. Т. “ Муҳаррир” нашриёти. 2009.243-бет.