“ҒУРЖОБ” МАСЖИДИ
3248
8-11-2020, 22:40
469
Ўқиш режими
+
-
“Ғуржоб” масжиди
“Ғуржоб” масжиди Яккабоғ тумани Қўшчинор маҳалла фуқаролар йиғини Ғуржоб қишлоғидадир. Ғуржоб масжиди Яккабоғ туман марказидан 11 км узоқликда жойлашган. Ғуржоб қишлоғи ҳақида “Қашқадарё қишлоқномаси” китобида: “Ғуржоб-Яккабоғ туманидаги қишлоқ. Хурд+жўй+об (форс тили) бирикмаси асосида кичик ариқда оқадиган сув тарзида изоҳлаш ҳоллари мавжуд. Бошқа изоҳ: ғур+жо-ғар+жо-об(форс тили)-тоғ суви, тоғ дарёси; тошлоқдан оқувчи жилға. Шу жилға бўйидаги қишлоқ номи ҳам Ғуржоб. Қадимий шакли Ғаржоб [1]“ дейилади. Мана шу қишлоқнинг номидан келиб чиқиб масжид “Ғуржоб” деб аталди.
2002 йилда халқ ҳашари билан масжид биноси қурилди. Унинг тарҳи тўғри тўртбурчак шаклда бўлиб, 12х10 метрни ташкил қилади. Масжид биноси пишиқ ғиштдан терилган бўлиб, унинг ичида иккита устуни бор. Масжид атрофи айвон қилинган.
Ғуржоб масжиди 2018 йилда таъмирланди.
2020 йилда масжидда янги таҳоратхона қурилди.
1999 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ғуржоб масжиди расман рўйхатга олинди.
Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида фаолият кўрсатиб келмоқда.
Р. Акбаров.
[1] Нафасов. Т. Қашқадарё қишлоқномаси. Т. “ Муҳаррир” нашриёти. 2009. 409-бет.