1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ЕВРОПАДА ЭНГ КАТТА МАСЖИД

9-11-2020, 06:42 421 Ўқиш режими + -
 Европада энг катта масжид

Масжидлар Аллоҳнинг уйларидир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Масжидлар Аллоҳникидир, шунинг учун Аллоҳдан ўзгага сиғинманг”(Жин сураси, 18-оят). Ушбу оят ҳақида “Тафсири Ҳилол”да: “Масжидлар Аллоҳ таолога ибодат қилиш учун бино қилинган жойлардир, шунинг учун ҳам улар “Байтуллоҳ”-Аллоҳнинг уйи” деб аталади.
Европада энг катта масжид Чечинистоннинг Шали шаҳрида қурилди. Масжид эгаллаган умумий майдон беш гектар бўлиб, масжид биноси бир гектар жойни эгаллайди. Масжид биноси оқ мармардан қилиниб, унинг безаги учун соф тилла ишлатилди. Масжид Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг номлари билан аталди.
Ушбу масжиднинг қурилишида ўзбекистонлик  меъмор Абдуқаҳҳор Турдиев томонидан чизилган лойиҳадан фойданилди. Меъмор А. Турдиев масжид ҳақида шундай дейди: “Дунёда ўхшаши бўлмаган ушбу масжиднинг лойиҳаси ажойиб. Албатта, масжид лойиҳасининг баъзи жиҳатларида Самарқанд, Бухоро шаҳарлари, Ислом цивилизацияси ва Чечин миллий меъморлик архитектурасини ўзида такрорлайди. Масжид майдони катта бўлиб, ҳайит кунлари бир ватнинг ўзида 100 минг киши ибодат қилишлари мумкин”.
Аллоҳ таоло ушбу масжидни барча мўмин-мусулмонларгу муборак қилсин!

NASAFZIO жамоаси