ТАТАРИСТОНДА БИТТА ҲАМ МИХ ИШЛАТМАЙ МАСЖИД ҚУРИЛДИ
3258
9-11-2020, 11:57
346
Ўқиш режими
+
-
Татаристоннинг Зеленедол тумани Исаково қишлоғида барпо этилган масжидда битта ҳам мих ишлатилмади, дея хабар беради ТНВ. Ушбу ёғоч масжид Россияда бундай усулда қурилган илк мусулмонлар ибодатхонаси бўлди.
Масжид лойиҳаси етти йил муқаддам ишлаб чиқилган бўлса-да, қишлоқда қурилиш ишлари икки йил аввал бошланди. Бир неча кун аввал масжиднинг томи ёпилди, минораси ўрнатилди, навбат – ички безакларга. Қурилишда қадимий анъаналарга мувофиқ мих ўрнига ёғоч штанклардан фойдаланишга қарор қилинди, бу билан бинонинг кўпроқ муддат хизмат қилиши кутилмоқда. Қолаверса, бу ерда энг кўп қурилиш материали айнан ёғоч ҳисобланади.
Мазкур масжид нафақат маҳаллий аҳолига, балки Исаково қишлоғи ёнидаги катта йўлдан ўтувчиларга ҳам хизмат қилади. Масжидни 2021 йилнинг ёзида очиш режалаштирилган.
Манба: Азон.Уз