ҚУРЪОНИ КАРИМ ВА ҲАДИСЛАРДА САБР ҚИЛИШ ВА УНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ : ХУЛОСА. 2-ҚИСМ
— Аллоҳ таоло бизларга ато этган неъматларнинг шукри қандай амалга оширилади? Қандай қилсак шукр қилгувчилардан бўламиз?
— Неъматларнинг шукри ушбу уч иш билан амалга ошади:
Шукрнинг яна бир ифодаси неъматларни тил билан гапиришдир. “Раббинг неъмати ҳақида сўзла” оятига биноан, Аллоҳнинг неъматлари ҳақида сўзлаш шаръан матлубдир. Раббингиз неъматларини эсланг оятидан уни шукрини адо қилинг, уни таъсирини кўрсатинг дейилгани ҳолда, буюк бир одоб таълим берилмоқда. У ҳам бўлса неъмат ҳақида гапириш ва уни кўрсатиш, олийжаноблик, саҳийлик каби гўзал аҳлоқлар билан хулқланишга қизиқтирилмоқда. Шунинг учун банда ўзига берилган неъматларни эслатма ва ибрат учун гапириб туриши маъқул саналган.
Карамли зотлар Аллоҳ таоло уларга ўз фазлидан ато қилган нарсаларни сарфлайдилар, уларга бу нарсаларни етказган Зотга ҳамд айтадилар. Имом Қуртубий бу оят тафсирида шукр ва сано билан Аллоҳ таолонинг неъматларини ёйинг, гапиринг, шукр билан уни эътироф қилинг деганлар. Нўъмон ибн Баширдан Имом Шаъбий ривоят қилишича, Пайғамбар алайҳиссалом: “Ким озига шукр қилмаса, кўпига ҳам шукр қилмабди. Ким инсонларга шукр қилмаса, Аллоҳ таолога шукр қилмабди. Неъматларни гапириш шукрдир. Уни тарк қилиш эса куфрдир” дедилар.
Молик ибн Назла ал-Хушамий: “Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларида йиртиқ кийим билан ўтирган эдим, молинг борми дедилар. Ҳа, Ё Расулуллоҳ! дедим. Модомики, Аллоҳ сенга мол ато қилган бўлса, унинг асарини сенинг устингда кўринсин дедилар”. Бу ҳақида Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло гўзалдир, гўзалликни яхши кўради ва бандасида ўз неъматларининг асарини кўрмоқликни яхши кўради” дедилар.
— «Агар шукр қилиб, иймонли бўлсангизлар, Аллоҳ сизларни нега азобласин?! Ахир Аллоҳ (бандаларининг тоат-ибодатларига савоб ато этиш билан) шукр қилгувчи ва билгувчи бўлган зот-ку?!» (Нисо, 147).
Давоми бор...
Китоб туман Севаз жомеъ
масжиди имом хатиби