АҚШ. ИНДИАНА ШТАТИДА ИЛК БОР МУСУЛМОН СЕНАТОР
3262
9-11-2020, 16:56
355
Ўқиш режими
+
-
Асли фаластинлик Фади Қаддура АҚШда бўлиб ўтган сайловда қатнашиб, Индиана штатидан сайланган илк мусулмон сенатор бўлди. У сайловчиларнинг 52,3 фоиз овозини тўплашга муваффақ бўлди.
Қирқ ёшли Қаддуранинг IndyStar нашрига айтишича, унинг мақсади сиёсий қарашларидан қатъи назар, жамиятдаги барчага бирдек хизмат қилишдир. “Мен иммигрантман ва Индиана штатидан сенаторлик ўрнини қўлга киритган илк мусулмонман, бор кучимни штатимиздаги ҳар бир инсон учун курашга сарфлайман”, – дейди у.
Қаддура АҚШга Қуддусдан кўчиб келган, аввалига Янги Орлеанда яшаган, 2005 йилда эса Индианага кўчиб ўтган. Янги Орлеандаги кучли тўфонда уй-жойидан айрилган.
“Фақатгина Америкага кўчиб келиб, тинмай меҳнат қилиб, ўн минглаб сайловчиларнинг ишончини қозониш ва Индиана штатининг илк мусулмон сенатори бўлиш мумкин”, – дейди Қаддура.
Манба: Азон.Уз