Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари мўмин киши учун одоб намунаси ҳисобланади. Қуйидаги одобларга риоя қилиб, уларни ўзининг доимий одатига айлантириб олган киши Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳининг хулқлари билан хулқланган бўлади:
Барча ёмон сўз ва ишлардан тийилиш;
Одамлар билан муомала вилишда овозни баландлатмаслик;
Кечиримли бўлиш;
Зиммадаги вазифани бажаришда сусткашлику қилмаслик;
Кўп кулишдан сақланиш;
Эҳтиёжмандларнинг ҳожатларини раво қилишни ортга сурмаслик;
Аҳли оиласига уй ишларига кўмаклашиш;
Ҳайитларда, тўйларда энг яхши кийимларни кийиш;
Оз таом билан кифояланиш;
Ортиқча мақтовларга рози бўлмаслик;
Бировга азият бериш мумкин бўлган сўзларни ҳазиллашиб ҳам айтмаслик;
Дўстларининг ьирортасига ҳам ёмон кўз билан қарамаслик;
Ширин сўзлик бўлиш;
Фақат рост гапни гапириш;
Инсонларга ҳам, бошқа ҳайвонларга ҳам раҳм-шафқатли бўлиш;
Бахиллик қилмаслик;
Тунги уййқуда эрта ётиб, эрта туриш;
Жамоат намозига кечикмаслик;
Ғазабланмаслик, ғазаби келган пайтда “Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир рожийм” дейиш;
Кўп гапиришдан тийилиш;
Қуръони Каримни тушуниб, тадаббур билан қироат қилиш ва ўзгаларнинг тиловатларини ҳам тинглаб юриш;
Доимо хушбўйликлар ишлатиб юриш;
Доимо мисвок ишлатиб юриш;
Шижоатли бўлиш, ўзининг зарарига бўлса ҳам, ҳақни гапириш;
Инсонларнинг насиҳатларини қабул қилиш;
Аёллари ва фарзандлари ўртасида адолат билан иш юритиш;
Инсонларнинг азиятларига сабрли бўлиш;
Ўзи учун яхши кўрган нарсани бошқаларга ҳам бўлишини яхши кўриш;
Саломни кўпайтириш;
Кийимлари ва соч-соқолларини доимо ораста тутиш.
“Ислом одоблари энциклопедияси” китобидан олинди