1442 йил 15 Рабиъус соний | 2020 йил 30 ноябрь, Душанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:16
Sunrise
07:35
Dhuhr
12:26
Asr
15:36
Maghrib
17:15
Isha
18:35


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

БРИТАНИЯДА "БУХОРИЙ:ИСЛОМ САНЪАТИ" КЎРГАЗМАСИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

13-11-2020, 07:39 24 Ўқиш режими + -
Кўргазмага қўйилган барча санъат асарлари Имом ал-Бухорий ҳадисларидан илҳомланган ижод маҳсулларидир. Асарларнинг тавсифи ва талқини ҳадислар орқали ифодаланган.
7–30 ноябрь кунлари Буюк Британияда бўлиб ўтаётган ижтимоий фанлар халқаро фестивали доирасида Имом ал-Бухорий тўплаган ҳадислардан илҳомланган ислом санъати кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
Ислом тарихига назар солсак, минглаб олимлар расули акрам Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни, унинг ҳаёти ва таълимотларини синчковлик билан ўрганишган. Улар орасида буюк муҳаддис имом ал-Бухорийнинг тутган ўрни беқиёсдир. Унинг «Саҳиҳ ул-Бухорий» ҳадислар тўплами диний қонун ва ахлоқий кўрсатмаларнинг асосий манбаи сифатида тан олинган бўлиб, ислом оламида Қуръондан кейинги иккинчи муҳим китоб ҳисобланади.
Ушбу кўргазма учун яратилган барча санъат асарлари Саҳиҳи Бухорий ҳадисларидан илҳомланган ижод маҳсулларидир. Кўргазмада асарларнинг тавсифи ва талқини ҳадис орқали ифодаланади, бу эса кўргазмага ташриф буюрувчилар учун Исломнинг асосий манбалари билан яхшироқ танишишга ёрдам беради.
Кўргазма Dacore IT, Буюк Британиянинг Лестер университети ва Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан, Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган.
Кўргазмада таниқли уста рассомлар билан бирга халқаро кўргазма ва фестивалларда қатнашган ёш рассомлар ҳам иштирок этмоқда. Улар орасида таниқли миниатюрачи Давлат Тошев, китобат санъати бўйича тажрибали рассом Камолиддин Aбдуллаев, ёш ва истеъдодли рассомлар – хаттот Шейха Aбдуллаева, графикачи рассом Ёқуб Бекназаров ва фотосуратчи Муҳиддин Aли каби таниқли маданият намоёндалари бор.
Халқаро миқёсда тан олинган «Сўғдиёна» миллий чолғу-асбоблари камер оркестри кўргазма учун махсус янги «Зикр» номли композицияни яратган.
Имом Бухорий ҳалқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов тадбирнинг аҳамияти ҳақида шундай дейди:
«Ислом санъати бутун мусулмон дунёсида катта тарихига эга, табийки бу тарихда Марказий Осиёни ҳам ислом саънатига кўшган ҳиссаси беқиёс. Шундай экан биз уни асраб-авайлаб, кейинги авлодга етказишимиз керак. Хаттотлик ва меъморий санъат ҳанузгача давом этиб келмоқда экан, уни ҳозирда яна ривожлантириш керак ҳамда устозлар ёрдамида шогирдларга етказиш йулларни қўллаб-қувватлаш лозим. Зеро санъатдан бахраманд бўлган инсондан фақат эзгулик кутамиз».
Машҳур ҳужжатли филмлар бўйича кинорежиссёр, ҳозирда Буюк Британия фаолият юритиб келаётган, асли лос-анжелеслик Овидио (Aбдулатиф) Салазар кўргазмага шундай таъриф берди:
«Куни кеча очилган «Бухорий: Ислом санъати» кўргазмасига мени таклиф қилганингиз учун яна бир бор миннатдорман. Рассомларнинг ниҳоятда истеъдодли ва хилма-хиллиги мени жуда ҳайратга солди ва улар қандай қилиб Имом Бухорий тўпламидан баъзи ҳадисларни бирлаштирганликлари ва бадиий ифода берганликлари жуда ажойиб эди. Бу ҳақиқатан ҳам илҳомбахш бўлди ва қандай қилиб сиз тўғри айтганингиздек Исломни гўзаллик ва тинчлик дини сифатида анъаналарига таянишимиз мумкинлигини намойиш этди».

Манба: Азон.Уз