ТЎРТ РАКАТЛИ СУННАТ НАМОЗНИ ЎҚИШ ТАРТИБИ
330
15-01-2020, 16:23
4 191
Ўқиш режими
+
-
ТЎРТ РАКАТЛИ СУННАТ НАМОЗНИ ЎҚИШ ТАРТИБИ
1. «Тўрт ракатли пешин намозининг суннатини холис Аллоҳ учун ўқишга ният қилдим» мазмунида ният қилинади.
2. Қўллар кафтини қиблага қаратиб такбир («Аллоҳу акбар») айтилади.
3. Қўллар боғланиб, Фотиҳа ва ортидан бирор сура қўшиб ўқилади.
4. Такбир билан рукуъга бориб, энг ками уч марта «Субҳаана Роббиял азийм» дейилади.
5. Тикланиб «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ», «Роббанаа, лакал ҳамд» дейилади.
6. Такбирлар билан икки марта сажда қилиб, ҳар бирида «Субҳаана Роббиял аъла» дейилади.
7. Яна такбир билан тикланиб, юқоридаги тартибда иккинчи ракат ҳам адо этилади.
8. Иккинчи ракат саждасидан сўнг фақат ташаҳҳуд («Ат-таҳият») ўқиб, такбир билан учинчи ракатга турилади.
9. Учинчи ракатда ҳам Фотиҳа сураси ва зам сура қироат қилинади.
10. Такбир билан рукуъга борилади, икки марта сажда қилинади.
11. Такбир билан тўртинчи ракатга турилади, Фотиҳа сураси ва зам сура қироат қилинади.
12. Такбир билан рукуъ ва икки марта сажда қилинади.
13. Кейин чап оёқ устига ўтириб, ўнг оёқни бош бармоғига тиклаган ҳолда «қаъдаи охир»да ташаҳҳуд, салавотлар, дуолар ўқиб, икки томонга салом берилади.