1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ТУРОН МАСЖИДИ

14-11-2020, 16:04 474 Ўқиш режими + -

Турон масжиди
  


Турон масжиди“ ”  Яккабоғ тумани Турон маҳалла фуқаролар йиғини Турон қишлоғидир. Турон қишлоғи Яккабоғ туман марказидан 30 км узоқликда жойлашган.
Турон қишлоғи ҳақида “Қашқадарё қишлоқномаси” китобида:“Турон -Яккабоғ туманидаги шаҳарча (2009). Таркиби: Тур+он. Қадим датуркий халқлар яшаган ҳудуд Турон, орийлар яшаган ҳудуд турон деб аталган. Турк сўзи ҳам ясама: тур+к, этноним таркибидаги к-қўшимчаси жамлик, кўплик, тўда маъноларинианглатган, тур+к-турк-тур халқлари. Турон-тур/турк халқлари яшаган ўлка. Ана шу сўз қишлоқ номига айланган[1]“ дейилади. 
Мана шу қишлоқ номидан келиб чиқиб, масжидга “Турон” деган ном берилди.   “Турон” масжидининг тарҳи мурабба шаклида бўлиб, у 6Х6 метрни ташкил қилади. Масжиднинг учта икки табақали кириш эшиги бор. Масжид атрофи айвон қилинган. 
2010 йилда  масжидда қўшимча хоналар қилинди. 2015 йилда таҳоратхона қурилди. 
2020 йилда таҳоратхона қайта таъмирланди.
Турон масжидига Кенгузар, Чағатой, Терак каби қишлоқлардан фуқаролар ибодат қилиш учун келадилар.
Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида  фаолият кўрсатиб келмоқда.
 
Р. Акбаров. 
 
 
 
 
[1] Нафасов. Т. Қашқадарё қишлоқномаси. Т. “ Муҳаррир” нашриёти. 2009. 251-бет.