1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ИЛМ АФЗАЛМИ ЁКИ БОЙЛИК АФЗАЛМИ?

15-11-2020, 07:34 471 Ўқиш режими + -

ИЛМ АФЗАЛМИ ЁКИ БОЙЛИК АФЗАЛМИ? 

Хаворижлар бири ҳазрати Алининг ёнига келиб: «Илм афзалми ёки бойлик афзалми?» деган саволни беришган экан. 

Барчасининг саволи бир хил, аммо жавоб турлича. 

Ҳазрати Алининг биринчи жавоблари қуйидагича: “Илм афзал. Чунки, илм пайғамбарлардан қолган мерос. Бойлик эса Фиръавндан қолган“. Иккинчи ҳам: “Илм афзалми ёки бойлик афзалми?“ деб сўраганида: “Илм афзал албатта, чунки илм кишини ҳамма балолардан сақловчи қўрғондир, у сенга ҳар вақт қўрғон бўла олади. Аммо бойликка сен қўрғонсан, сен уни сақлашинг керак бўлади“, деган эканлар. Учинчи шахс келиб: “Илм афзалми, ёки бойликми?“ деганида: «Албатта илм афзал, чунки бой бўлган кишини душмани кўп бўлади. Аммо илми кўп бўлган кишини ҳамма яхши кўради, уни дўсти кўп бўлади». Яна тўртинчи шахс келиб: “Илм афзалми, бойликми?“ деб сўраганида “Албатта илм афзал, бунинг сабаби бойликни ўғридан эҳтиёт қилиш лозим бўлади, бойлиги бор одам доим ҳавотирда бўлади. Лекин илмни эҳтиёт қилиш шарт эмас, чунки уни ўғри ола олмайди“  Яна бирлари келиб: “Илм афзалми, бойлик афзалми?“ деб сўраганларида “Албатта илм афзал. Чунки бойлиги бор кишининг қиёматда ҳисоб-китоби қаттиқ бўлади, албатта ундан ҳисоб китоб қилинади. Фақат илмли кишини илмидан ҳисоб-китоб қилинмайди“ дедилар. Яна бири:  “Илм афзалми, бойлик афзалми?“деб сўраганда “Бойлик кўп турса, эскиради, илм кўп бўлиши билан, у тиниб қувват олади“ деганлар.  Яна бирлари келиб: “Илм афзалми, бойликми?“ деб сўраганида  “Албатта илм афзал, чунки бойлик деган  нарса инсоннинг қалбини қорайтиради, қалбни хира қилади. Аммо илм эса кишини дилини равшан қилади“ деб жавоб   берганлар. Сўнгра охирги хавориж келиб: “Илм афзалми, ёки бойлик афзалми?“ деб сўраганда: “Албатта, илм афзал, чунки одамнинг моли кўпайса унга маст бўлиб, Фиръавн каби Аллоҳни даъво қилади. Аммо илми бўлган кишилар эса, пайғамбар каби ҳеч бир мартабани даъво қилмайдиган банда бўлади“ деб марҳамат қилдилар.

УМАРХОН ДОМЛА ҲАФИЗАҲУЛЛОҲ

Манба: Азон.Уз