САВОЛ:
Агар бомдод намозига ухлаб қолса, қазоси ўқиладими ёки уйғонгач ўқиса бўладими?
ЖАВОБ:
Бомдод намозининг вақти субҳи содиқдан қуёш чиққунича давом этади. Мана шу вақт оралиғида бомдод намози ўқилса, ўз вақтида адо қилинган бўлади. Қуёш чиққач бомдод вақти чиққан бўлади. Бу ҳолатда қазоси ўқилади. Мазкур қазо бўлган бомдоднинг қазосини завол вақтигача ўқийдиган бўлса, суннатни ҳам қазо қилиб ўқийди. Кейинчалик ўқийдиган бўлса, фақат фарзининг қазоси ўқилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.