1445 йил 12 Шаввол | 2024 йил 20 апрель, Шанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:32
Sunrise
05:53
Dhuhr
12:36
Asr
17:21
Maghrib
19:19
Isha
20:41


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ТЎРТ РАКАТЛИ ФАРЗ НАМОЗНИ ЎҚИШ ТАРТИБИ

15-01-2020, 16:26 1 214 Ўқиш режими + -
ТЎРТ РАКАТЛИ ФАРЗ НАМОЗНИ ЎҚИШ ТАРТИБИ
 
 
1. «Тўрт ракатли пешин намозининг фарзини холис Аллоҳ учун ўқишга ният қилдим» мазмунида ният қилинади. 
2. Қўллар кафтини қиблага қаратиб такбир («Аллоҳу акбар») айтилади. 
3. Қўллар боғланиб, Фотиҳа ва ортидан бирор сура қўшиб ўқилади. 
4. Такбир билан рукуъга бориб, энг ками уч марта «Субҳаана Роббиял азийм» дейилади. 
5. Тикланиб «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ», «Роббанаа, лакал ҳамд» дейилади. 
6. Такбирлар билан икки марта сажда қилиб, ҳар бирида «Субҳаана Роббиял аъла» дейилади. 
7. Яна такбир билан тикланиб, юқоридаги тартибда иккинчи ракат ҳам адо этилади. 
8. Иккинчи ракат саждасидан сўнг фақат ташаҳҳуд («Ат-таҳият») ўқиб, такбир билан учинчи ракатга турилади. 
9. Учинчи ракатда ҳам Фотиҳа сураси (зам сурасиз) қироат қилинади. 
10. Такбир билан рукуъга борилади, икки марта сажда қилинади. 
11. Такбир билан тўртинчи ракатга турилади, Фотиҳа сурасининг ўзи қироат қилинади. 
12. Такбир билан рукуъ ва икки марта сажда қилинади. 
13. Кейин чап оёқ устига ўтириб, ўнг оёқни бош бармоғига тиклаган ҳолда «қаъдаи охир»да ташаҳҳуд, салавотлар, дуолар ўқиб, икки томонга салом берилади.